Тўртта туманда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар янги усул билан аниқланади

© Pixabay / PIRO4DПланета Земля
Планета Земля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
Синов тариқасида пойтахт ва Тошкент вилоятида коинотдан олинган суратларни қайта ишлаш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни аниқлаш бошланади.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ноқонуний бинолар космик суратлар орқали фош этилади. Бу президент имзолаган “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган.
2022 йил якунигача синов тариқасида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод (Тошкент шаҳри) ҳамда Қибрай ва Тошкент туманлари (Тошкент вилояти)да ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари кўрилади.
Бунга “Ўзбеккосмос” агентлиги, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланган.
Космик суратларни олиш ва уларни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ерлардан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилди
Синов натижаларидан келиб чиқиб, буни республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш юзасидан таклиф 2023 йил 1 мартга қадар Президент администрациясига киритилиши шарт.
Янгиликлар лентаси
0