https://sputniknews.uz/20220222/rossiya-dxr-va-lxr-suverenitetini-tan-oldi-22889609.html
Россия ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олди - видео
Россия ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Донбассда вазият ўта хавфли тус олганини қайд этиб, Владимир Путин ДХР ва ЛХРни тан олишга қарор қилганини айтди.
2022-02-22T01:03+0500
2022-02-22T01:03+0500
2022-02-22T01:20+0500
россия
владимир путин
днр
лнр
донбасс
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/16/22889510_0:0:2741:1543_1920x0_80_0_0_45c8752fb997699dab98f97ae8dd6f7c.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларининг суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу муҳим ҳужжатларни имзолашдан олдин Владимир Путин бир соат давомида сўнгги йиллар давомида Россияга қарши олиб борилаётган сиёсат, НАТОнинг Шарқий Европадаги аксарият давлатларни ўз ичига қўшиб олиши ва у ерда ҳужум қуроллари жойлаштиришни бошлагани ҳақида батафсил айтиб берди. Украинани Россияга қарши ҳужум учун плацдармга айлантириш мавзусида, у ерда рус миллатига мансуб аҳоли ҳар томонлама сиқувга олингани, миллатчилик ва бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида айтиб ўтди. Бугунги кунда эса Украина ҳукуматининг Донбассга қарши учинчи ҳужуми бошлангани ва у ерда вазият ўта хавфли тус олганини қайд этиб, Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш керак деган хулосага келганини айтди. ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиш билан бир вақтда Россия Федерацияси ушбу икки республика билан хамкорликн шартномаси имзолади. Ушбу шартномалар гуманитар ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни назарда тутади. Ҳужжатлар имзоланганидан сўнг Путин Киевдан зудлик билан Донбассдаги жанговар ҳаракатларни бас қилишни талаб қилди “Бўлмаса, эҳтимолий қон тўкилишининг давоми учун барча жавобгарлик бутунлигича ва тўлиқ Украина ҳудудида раҳбарлик қилаётган режимга юкланади”, - деди Путин.Донецк ва Луганскда ярим тун бўлишига қарамасдан ушбу хушхабар қатта хурсандчилик билан кутиб олинди. Мавзу бўйича:ДХР ва ЛХРни тан олиш тўғрисидаги қарор бугун қабул қилинади - ПутинДХР ва ЛХР раҳбарлари Путиндан уларни тан олишни сўрадиДХР ва ЛХРда вазият кескинлашмоқда. Онлайн репортаж
донбасс
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/16/22889510_176:0:2639:1847_1920x0_80_0_0_376093940a166957928b65d659179f99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
донбасс владимир путин дхр лхр россия суверенитет
донбасс владимир путин дхр лхр россия суверенитет
Россия ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олди - видео
01:03 22.02.2022 (янгиланди: 01:20 22.02.2022) Бугунги кунда Донбассда вазият ўта хавфли тус олганини қайд этиб, Владимир Путин ДХР ва ЛХРни тан олишга қарор қилганини айтди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларининг суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ушбу муҳим ҳужжатларни имзолашдан олдин Владимир Путин бир соат давомида сўнгги йиллар давомида Россияга қарши олиб борилаётган сиёсат, НАТОнинг Шарқий Европадаги аксарият давлатларни ўз ичига қўшиб олиши ва у ерда ҳужум қуроллари жойлаштиришни бошлагани ҳақида батафсил айтиб берди.
Украинани Россияга қарши ҳужум учун плацдармга айлантириш мавзусида, у ерда рус миллатига мансуб аҳоли ҳар томонлама сиқувга олингани, миллатчилик ва бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида айтиб ўтди.
Бугунги кунда эса Украина ҳукуматининг Донбассга қарши учинчи ҳужуми бошлангани ва у ерда вазият ўта хавфли тус олганини қайд этиб, Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиш керак деган хулосага келганини айтди.
ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиш билан бир вақтда Россия Федерацияси ушбу икки республика билан хамкорликн шартномаси имзолади. Ушбу шартномалар гуманитар ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.
Ҳужжатлар имзоланганидан сўнг Путин Киевдан зудлик билан Донбассдаги жанговар ҳаракатларни бас қилишни талаб қилди “Бўлмаса, эҳтимолий қон тўкилишининг давоми учун барча жавобгарлик бутунлигича ва тўлиқ Украина ҳудудида раҳбарлик қилаётган режимга юкланади”, - деди Путин.
Донецк ва Луганскда ярим тун бўлишига қарамасдан ушбу хушхабар қатта хурсандчилик билан кутиб олинди.