Ўзбек олимларининг ишланмасига Россия патенти берилди

© Pexels/Chokniti KhongchumЛаборатория
Лаборатория  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
“Туғма иммунитет фаоллигини аниқлаш усули”га Россия Федерацияси патенти олинди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари иштирокида ишлаб чиқилган “Туғма иммунитет фаоллигини аниқлаш усули”га Россия Федерацияси патенти олинди.
Ихтиро тиббиёт соҳасига, хусусан, туғма иммунитет фаоллигини аниқлаш усулларига тааллуқли бўлиб, вирус касалликлари ва хавфли ўсимталарни даволаш усулларини танлаш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашда қўлланилиши мумкин.
Таклиф этилган туғма иммунитет фаоллигини аниқлаш усулини қўллашдаги олинадиган техникавий натижа усулнинг қулайлиги, кўп вақт талаб қилмаслиги ва уни жорий этиш жараёнинг арзонлиги ҳамда қўйилган масаланинг ҳал этилишида имкониятларнинг кенгайиши билан тавсифланади.
Янгиликлар лентаси
0