Ерлардан фойдаланишда жамоатчилик назорати кучайтирилди

© СС0 / Unsplash / Dave LoweЗемля, иллюстративное фото
Земля, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2022
Oбуна бўлиш
1 мартдан фуқароларнинг ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳақидаги хабарлари белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилди.
2022 йил 1 мартдан:
аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади.
Бунда сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади.
Қарорга кўра, “Е-YER NAZORAT” тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилади.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0