Путин Россия Хавфсизлик кенгашининг катта йиғилишини ўтказади

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в форуме "Россия зовет!"
Президент РФ В. Путин принял участие в форуме Россия зовет! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби бу навбатдан ташқари йиғилиш эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Бу катта хавфсизлик кенгаши”, - деди Песков. Унинг Сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Йиғилишда Россия раҳбари ва бошқалар нуқт сўзлаши кутилмоқда. Кремль вакили бу учрашув навбатдан ташқари бўлишини таъкидлади.
“Шунингдек, бугун президентнинг бир неча халқаро телефон суҳбатлари бор”, - дея қўшимча қилди Песков.
Сўнгги кунларда Донбассдаги вазият жиддий таранглашди. Киев илгари келишилган барча келишувларни эътиборга олмасдан, ўз армиясининг катта қисмини ДХР ва ЛХР билан туташув чизиқларида тўпламоқда. Мунтазам равишда кўнгиллиларни, жумладан, тақиқланган қуроллар билан ўққа тутмоқда. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.
Украина томонидан бостириб кириш таҳдиди бўлгани сабаб Донбассдан аёллар, болалар ва кексаларни Россия минтақаларига эвакуация қилиш бошланди. Бундан ташқари, у ерда умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.
Донбассдаги кескинликни Украинани қурол-яроғлар билан таъминлаб, у ерга ҳарбий инструкторларини юбораётган АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари оширишмоқда. Москва бир неча марта қурол-яроғ етказиб беришни бас қилишга чақирган, чунки бу Киевни турли қалтис ҳарбий хатти-ҳаракатларни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.
ДХР ва ЛХРда вазият кескинлашмоқда. Онлайн репортаж
Янгиликлар лентаси
0