Январь ойида электромобиллар импорти икки баравардан зиёдга ошди

© CC0 / Unsplash / the blowupЭлектромобиль
Электромобиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар 2022 йил бошида 122 та электромобиль харид қилишган. Бу учун 3,1 млн доллар сарфлашган.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қиймати 3,1 млн долларга тенг бўлган 122 та электромобиль олиб келинган. Бундан Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотлари дарак бермоқда.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 тага ошган. Ўтган йили январда 52 та электрокар олиб келинган эди.
Электромобилларнинг деярли барчаси Хитойдан харид қилинган – 119 та. Эстониядан 2 та, Германиядан эса 1 та импорт қилинган.
2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган жами 809 та электромобиль импорт қилинган эди. Улар ҳам асосан Хитойдан келтирилган – 724 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электромобиллар импортига бўлган талабни рағбатлантириш мақсадида имтиёзлар берилган. Хусусан, электромобилларни олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди.

Мавзуга оид:

Электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи кенгайтирилади
UzAuto Хитой билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариши мумкин
“Фольксваген”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0