https://sputniknews.uz/20220220/tentpegging-22859875.html
Тентпеггинг федерацияси ташкил этилди
Тентпеггинг федерацияси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Тентпеггинг федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. "Теntpegging" атамаси иккита ("tent" ва "peg") инглизча сўзлардан иборат
2022-02-20T19:29+0500
2022-02-20T19:29+0500
2022-02-20T19:29+0500
спорт
ўзбекистон тентпеггинг федерацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/60/57/605785_0:0:3160:1778_1920x0_80_0_0_87848abd815f241259575c971e76df84.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан амалга оширилди, деб хабар бермоқда гвардия матбуот хизмати.Янги федерацияси раиси этиб Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раиси ўринбосари лавозимига Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизов тайинланган.Тентпеггинг Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади."Теntpegging" атамаси иккита ("tent" ва "peg") инглизча сўзлардан иборат бўлиб, "чодир" ва "қозиқ" (белги) маъноларини англатади. Тентпеггинг — қадим замонлардан бери мавжуд бўлган от спорт тури бўлиб, Халқаро от спорти федерацияси томонидан тан олинган ўнта йўналишдан биридир.Ўзбек қорабайир отлари дунёни забт этишга тайёрланишмоқда – видеоБу спорт тури билан боғлиқ мусобақаларда махсус пике — қилич билан қуролланган чавандоз ерга қазилган қозиқни — ёғоч ёки (60 градусли бурчак остида, баландлиги 30 сантиметр ва кенглиги 4-6 сантиметр) бўлган картон қоғозни тўлиқ тешиши керак. Бунинг учун спортчиларга баллар берилади.Вазифа бир нечта (рақобат турига қараб 2, 3 ёки 6) уринишлар натижасида қозиқни максимал кўтаришдир. Мамлакатга ва рақобатнинг ўзига хос турига қараб, чодирни боғлаш жуда кўп қўшимча қоидаларга эга бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/60/57/605785_256:0:2904:1986_1920x0_80_0_0_9272bbc1ff551366d20c21f31903fc14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тентпеггинг федерацияси от спорти тури
тентпеггинг федерацияси от спорти тури
Тентпеггинг федерацияси ташкил этилди
Тентпеггинг — қадим замонлардан бери мавжуд бўлган от спорт тури.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон тентпеггинг федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан амалга оширилди, деб
хабар бермоқда гвардия матбуот хизмати.
Янги федерацияси раиси этиб Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раиси ўринбосари лавозимига Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизов тайинланган.
Ташкилотнинг асосий мақсади тентпеггинг спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, спорт орқали аҳолини спортга, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини оширишдир.
Тентпеггинг Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
"Теntpegging" атамаси иккита ("tent" ва "peg") инглизча сўзлардан иборат бўлиб, "чодир" ва "қозиқ" (белги) маъноларини англатади. Тентпеггинг — қадим замонлардан бери мавжуд бўлган от спорт тури бўлиб, Халқаро от спорти федерацияси томонидан тан олинган ўнта йўналишдан биридир.
Бу спорт тури билан боғлиқ мусобақаларда махсус пике — қилич билан қуролланган чавандоз ерга қазилган қозиқни — ёғоч ёки (60 градусли бурчак остида, баландлиги 30 сантиметр ва кенглиги 4-6 сантиметр) бўлган картон қоғозни тўлиқ тешиши керак. Бунинг учун спортчиларга баллар берилади.
Вазифа бир нечта (рақобат турига қараб 2, 3 ёки 6) уринишлар натижасида қозиқни максимал кўтаришдир. Мамлакатга ва рақобатнинг ўзига хос турига қараб, чодирни боғлаш жуда кўп қўшимча қоидаларга эга бўлиши мумкин.