https://sputniknews.uz/20220220/qaysi-mahsulotlarni-muzlatkichda-saqlash-mumkin-emas-22857365.html
Қайси маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин эмас?
Қайси маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин эмас?
Sputnik Ўзбекистон
Кўпчилик музлатгични худди барча нарсани сақласа бўладиган шкаф деб ўйлайди. Бироқ, бундай қилиш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
2022-02-20T22:02+0500
2022-02-20T22:02+0500
2022-02-20T22:35+0500
бу қизиқ
маҳсулот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
Хитойнинг WeChat портали фойдаланувчиси музлатгичда сақлаш мумкин бўлмаган маҳсулотларни санаб ўтди.Унга кўра, кўпчилик музлатгични худди барча нарсани сақласа бўладиган шкаф деб ўйлайди. Бироқ, бундай қилиш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.Биринчидан, музлатгичда турли зираворларни сақлаш мумкин эмас. Масалан, бадьян ва қалампир зираворлари музлатгичда сақланганда намиқади. Натижада уларда афлотоксин каби жигар касалликларини келтириб чиқарувчи модда ажралиб чиқади.Шунингдек, тропик меваларни ҳам музлатгичда сақлаш зарарли. Мисол учун банан, личи ёки яна бошқа тропик мевалар совуқ ҳароратда нафақат чирийди, балки бундай шароитда уларда турли бактериялар ва афлотоксинлар ҳам кўпаяди.Лапша-лағмон маҳсулотларини ҳам музлатгичда сақлаш мумкин эмас. “Ўзингиз уйда тайёрлаган лағмон узоғи билан икки-уч кун сақланиши мумкин. Умуман олганда, саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.Хусусан, тузланган сабзавотларни ҳам музлатгичда сақлаш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари, шифобахш ўтларни ҳам у ерда сақламаган маъқул. Чунки узоқ муддат озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга сақланганда ўсимликларга намлик ва бактериялар ўтиши мумкин. Бу эса ўсимликларнинг барча фойдали хусусиятларини йўқотади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
музлатгич нима сақлаш керак
музлатгич нима сақлаш керак
Қайси маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин эмас?
22:02 20.02.2022 (янгиланди: 22:35 20.02.2022) WeChat: музлатгичда зираворлар, тропик мевалар ва тузланган сабзавотларни сақлаш мумкин эмас.
Хитойнинг WeChat портали фойдаланувчиси музлатгичда сақлаш мумкин бўлмаган маҳсулотларни санаб ўтди.
Унга кўра, кўпчилик музлатгични худди барча нарсани сақласа бўладиган шкаф деб ўйлайди. Бироқ, бундай қилиш саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
Биринчидан, музлатгичда турли зираворларни сақлаш мумкин эмас. Масалан, бадьян ва қалампир зираворлари музлатгичда сақланганда намиқади. Натижада уларда афлотоксин каби жигар касалликларини келтириб чиқарувчи модда ажралиб чиқади.
Шунингдек, тропик меваларни ҳам музлатгичда сақлаш зарарли. Мисол учун банан, личи ёки яна бошқа тропик мевалар совуқ ҳароратда нафақат чирийди, балки бундай шароитда уларда турли бактериялар ва афлотоксинлар ҳам кўпаяди.
Лапша-лағмон маҳсулотларини ҳам музлатгичда сақлаш мумкин эмас.
“Ўзингиз уйда тайёрлаган лағмон узоғи билан икки-уч кун сақланиши мумкин. Умуман олганда, саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Хусусан, тузланган сабзавотларни ҳам музлатгичда сақлаш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари, шифобахш ўтларни ҳам у ерда сақламаган маъқул. Чунки узоқ муддат озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга сақланганда ўсимликларга намлик ва бактериялар ўтиши мумкин. Бу эса ўсимликларнинг барча фойдали хусусиятларини йўқотади.