https://sputniknews.uz/20220220/import-avtomobillari-bojlari-asta-sekin-nol-foiz-bolishi-kerak--prezident-22850638.html
Импорт автомобиллари божлари аста-секин ноль фоиз бўлиши керак – президент
Импорт автомобиллари божлари аста-секин ноль фоиз бўлиши керак – президент
Sputnik Ўзбекистон
“Секин-секин божхона тўловлари ноль фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак. Арзон ва сифатли”, - деди Шавкат Мирзиёев. У харидорлар олдиндан пул тўлаб қўйиб, машинасини бир йил кутиши адолатдан эмаслигини айтди.
2022-02-20T10:48+0500
2022-02-20T10:48+0500
2022-02-20T10:48+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
божхона божи
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22815012_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_6bab4b3922655a64511dfb0ebc6814d0.jpg
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. 14 февраль куни машинасозлик саноатини ривожлантиришга оид йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев импорт автомобилларига қўйилган божларни аста-секин ноль фоизгача тушириш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.Президент харидорлар олдиндан пул тўлаб қўйиб, машинасини бир йил кутиши адолатдан эмаслигини айтди.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев бу йиғилишда 1 майга қадар "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтиришни топширгани ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, импорт автомобиллари учун “растаможка”ни 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича топшириқ берилган. Тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар маҳкамаси уч кунда ишлаб чиқиши керак эди.Ўзбекистон автосаноатини яқин йилларда нималар кутаётганини қуйидаги инфографикамиздан батафсил билиб олишингиз мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/11/22815012_145:0:1280:851_1920x0_80_0_0_9ea854bbe8c1282c693b886db6039daa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент шавкат мирзиёев божхона тўловлари ноль фоиз бўлиши керак импорт автомобиллари божи тўлов қанча
президент шавкат мирзиёев божхона тўловлари ноль фоиз бўлиши керак импорт автомобиллари божи тўлов қанча
Импорт автомобиллари божлари аста-секин ноль фоиз бўлиши керак – президент
Мирзиёев: автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари ноль фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. 14 февраль куни машинасозлик саноатини ривожлантиришга оид йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев импорт автомобилларига қўйилган божларни аста-секин ноль фоизгача тушириш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.
“Секин-секин божхона тўловлари ноль фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак. Арзон ва сифатли”, - деди давлат раҳбари.
Президент харидорлар олдиндан пул тўлаб қўйиб, машинасини бир йил кутиши адолатдан эмаслигини айтди.
“Оддий, меҳнаткаш фуқаромиз қанча-қанча машаққат билан йиққан пулини, кечирасиз-у, 1 йилга автосаноатга айлантириш учун бериб қўйиши бу адолатдан эмас”, - деди Мирзиёев.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев бу йиғилишда 1 майга қадар "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтиришни топширгани
ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, импорт автомобиллари учун “растаможка”ни 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича
топшириқ берилган. Тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар маҳкамаси уч кунда ишлаб чиқиши керак эди.
Ўзбекистон автосаноатини яқин йилларда нималар кутаётганини қуйидаги инфографикамиздан батафсил
билиб олишингиз мумкин.