Буюк Британия қироличаси коронавирусга чалинди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКоролева Великобритании Елизавета II, архивное фото
Королева Великобритании Елизавета II, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Oбуна бўлиш
Букингем саройи Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққанини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Букингем саройи маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Олия ҳазратлари шамоллашга ўхшаш енгил белгиларни ҳис қилмоқда, лекин келаси ҳафта давомида Виндзорда енгил мажбуриятларни бажаришни давом эттиришга умид қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Февралнинг ўнинчи саналарида қироличанинг ўғли тахт вориси шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланган эди. Кейин у қиролича билан мулоқотда бўлгани хабар қилинган эди.
Қиролича Елизавета II 95 ёшни қаршилаган. Бу йил тахтга ўтирганининг 70 йиллигини нишонлайди.
Янгиликлар лентаси
0