https://sputniknews.uz/20220219/portlashlar-otishmalar-va-evakuatsiya-donetsk-va-luganskda-kechasi-nimalar-sodir-boldi-22839861.html
Портлашлар, отишмалар ва эвакуация: Донецк ва Луганскда кечаси нималар содир бўлди
Портлашлар, отишмалар ва эвакуация: Донецк ва Луганскда кечаси нималар содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Аҳолини эвакуация қилиш бошланди: 25 минг киши ЛНРни тарк этди. Бу аёллар ва болалар. Эркаклар қолишмоқда
2022-02-19T10:11+0500
2022-02-19T10:11+0500
2023-04-05T18:36+0500
дунёда
украина
донбасс
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/13/22839835_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_22b6161365e33a2433c0ae24df874fc2.jpg
Донецк ва Луганск халқ республикалари вакиллари Украина хавфсизлик кучлари уларнинг позицияларига қарата ўт очганини маълум қилди. Донецкда улар Киев можарони куч билан ҳал қилишга тайёр, деб ҳисобламоқда.Аҳолини эвакуация қилиш бошланди: 25 минг киши ЛНРни тарк этди. Бу аёллар ва болалар. Эркаклар қолишмоқда.Донбассдан келган қочқинлар нафақат Ростов вилоятида, балки Қрим ва бошқа ҳудудларда жойлаштирилиши мумкин.ДНР ва ЛНР аҳолиси назорат-ўтказиш пунктлари орқали Россияга ҳам жамоат, ҳам шахсий транспортда ўтишлари мумкин.Ростов вилоятида ФВВ қочқинлар учун лагерларни тайёрламоқда.Поезд бугун йўлга қўйилади. Ҳар бир поезд ўн вагондан иборат. Улар қочқинларни олиб кетишади.Қочқинларга ёрдам пули (10 минг рубл) 24 соат ичида берилади.Маҳаллий ҳокимият бутун тун давомида Украина томонидан ўққа тутилганини маълум қилди.ЕХҲТ миссияси можаро авж олган ҳудудларга тўсиқларсиз киришни талаб қилди, тинч аҳоли учун кескинликни камайтиришга чақирди.Луганскда иккита кучли портлаш содир бўлди. Газ қувури ёниб кетди.
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/13/22839835_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_ef820cf5923e4448d213db23c187814b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
донецк ва луганскда кечаси нималар содир бўлди
донецк ва луганскда кечаси нималар содир бўлди
Портлашлар, отишмалар ва эвакуация: Донецк ва Луганскда кечаси нималар содир бўлди
10:11 19.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Донецк ва Луганскда кечаси нималар содир бўлди.
Донецк ва Луганск халқ республикалари вакиллари Украина хавфсизлик кучлари уларнинг позицияларига қарата ўт очганини маълум қилди. Донецкда улар Киев можарони куч билан ҳал қилишга тайёр, деб ҳисобламоқда.
"Киев исталган вақтда кенг кўламли ҳужумга ўтиши мумкин, вазият ўта оғир. Афсуски, Донбассдаги вазият урушга қараб бормоқда", - Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин.
Аҳолини эвакуация қилиш бошланди: 25 минг киши ЛНРни тарк этди. Бу аёллар ва болалар. Эркаклар қолишмоқда.
Донбассдан келган қочқинлар нафақат Ростов вилоятида, балки Қрим ва бошқа ҳудудларда жойлаштирилиши мумкин.
ДНР ва ЛНР аҳолиси назорат-ўтказиш пунктлари орқали Россияга ҳам жамоат, ҳам шахсий транспортда ўтишлари мумкин.
Ростов вилоятида ФВВ қочқинлар учун лагерларни тайёрламоқда.
Поезд бугун йўлга қўйилади. Ҳар бир поезд ўн вагондан иборат. Улар қочқинларни олиб кетишади.
Қочқинларга ёрдам пули (10 минг рубл) 24 соат ичида берилади.
Маҳаллий ҳокимият бутун тун давомида Украина томонидан ўққа тутилганини маълум қилди.
ЕХҲТ миссияси можаро авж олган ҳудудларга тўсиқларсиз киришни талаб қилди, тинч аҳоли учун кескинликни камайтиришга чақирди.
Луганскда иккита кучли портлаш содир бўлди. Газ қувури ёниб кетди.