ДНР ва ЛНРда умумий сафарбарлик эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишСитуация на передовой в ДНР
Ситуация на передовой в ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Oбуна бўлиш
Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин умумий сафарбарлик эълон қилди.
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин умумий сафарбарлик эълон қилди.
Шу сабабли 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларнинг республикалар ҳудудидан чиқиши тақиқланди.
Республика раҳбари Украина Қуролли кучлари Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳудудини миномётлар, гранаталар ва танкга қарши тизимлардан фойдаланган ҳолда доимий равишда ўққа тутаётганини таъкидлади. Фақат шу кунларда Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган бир қанча терактлар содир этилишининг олди олинди.
Кейинчалик Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник ҳам умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади.
Донбассдан эвакуация қилинган 100 мингга яқин одам тушлик пайти Ростов вилояти билан чегарага етиб келади.
Эвакуация қилинган аҳолисининг бир қисми Ростов вилоятидаги “Звезда” санаторийсига жойлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0