Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг моҳир дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркмении Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2022
Oбуна бўлиш
Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг моҳир дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг моҳир дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Туркманистон парламентининг қуйи палатаси — Мажлис томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Президент мамлакат мустақиллиги ва бетарафлигини мустаҳкамлаш, тинчликсевар ташқи сиёсати, давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси ҳамда республика дипломатлари куни муносабати билан (18 февралда нишонланади) мукофотланди.
11 февраль куни Туркманистон парламентининг юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш, ўз ўрнини ёш кадрларга топшириш ниятида эканини айтганди.
12 февраль куни мамлакатда навбатдан ташқари президент сайловлари ўтказилиши эълон қилинди.
Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов номзоди “Туркманистон Демократик партияси” томонидан илгари сурилди.
Шунингдек, Мари вилояти ҳокими ўринбосари, Туркманистон Аграр партияси вакили Агаджан Бекмирадов муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловларига навбатдаги номзод сифатида кўрсатилди.
Янгиликлар лентаси
0