"Қароқчи каби". АҚШ афғонлар пулини тортиб олди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишКапитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне
Капитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Афғонистон пулларини 11 сентябрь теракти қурбонларига тарқатишга қарор қилди. Халқаро ҳамжамият бунга қарши.
ТОШКЕНТ, 18 фев —Sputnik. Джозеф Байден Афғонистон Марказий банкининг АҚШда сақланаётган маблағларини 11 сентябрь теракти қурбонларига тарқатишга қарор қилди, ўша мудҳиш терактни уюштирган жангарилардан бирортаси ҳам афғон бўлмаса ҳам. Қобулда бундай қарордан норози бўлишди, юзлаб аҳоли норозилик намойишига чиқди. Оқ Уй бу ишни нима сабабдан қилди?

Ярми сизга, ярми - бизга

АҚШ президенти Афғонистоннинг Америка банкларида сақланаётган $ 7 млрд. валюта резервларини блокировка қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Уларнинг ярмини 11 сентябрь терактида жабрланганларга тарқатилади, қолганини Афғонистон хайрия ташкилотларига берилади.
Ҳозирча ушбу активлар Федерал резерв банкининг Нью Йоркдаги банкнинг махсус резерв ҳисоб рақамига ўтказилган. Штат суди рухсатнома бериши керак.
Қобулнинг 9 миллиарддан ортиқ олтин-валюта резервлари бор. Ундан 7 миллиарди АҚШда сақланмоқда, қолгани – Германия, БАА ва Швейцарияда. Вашингтон Афғонистон ушбу маблағларни Американинг сўнгги 20 йилда кўрсатган ёрдами туфайли тўплашга муваффақ бўлганини бир неча бор айтиб ўтган эди.
Байденнинг ушбу фармонини БМТда ҳам танқид қилинди. Бош котиб матбуот котиби Стефан Дюжаррик ушбу маблағларни озод қилишни талаб қилди. Буни олдин ҳам талаб қилишган эди, лекин фойдаси бўлмаган эди.
Пекин буни янада қаттиқроқ танқид қилди. “Бу босқинчилар хулқ-атвори. Бу АҚШнинг дунёда кучсизларни ҳимоя қилиш ва одиллик тарафдори эмас, балким Вашингтон гегемонияси учун курашаётганини яна бир бор исботлайди”, - дейилган ХХР ТИВ баёнотида.

Москва ҳам бунга ўз муносабатини билдирди.

“Нима учун терактларда ҳеч қандай иштирок этмаган афғон халқи энди бунинг учун пул тўлаши керак? – деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. – Афғонистонда ҳозир гуманитар вазият ўта оғир. Бу жумладан АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг муваффақиятсиз ҳарбий кампанияси оқибатида ҳам содир бўлган. Вашингтон Афғонистондаги гуманитар инқирозни янада оғирлаштирмоқда”.
Қобул ва Жалолободда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. “Афғон халқига душман бўлишни бас қилинг!”, “АҚШ ва унинг иттифоқчилари минглаб афғонларни ўлдиргани ва Афғонистонни вайрон қилгани учун жавоб бериши керак!”, - деган плакатлар билан чиққан намойишчилар.

Ёрдам ўрнига санкциялар

“Афғон пулларини ўғирлаш – бу давлат ва жамиятнинг инсоний ва ахлоқий жиҳатдан чиришидан дарак беради”, - деб ёзди ўз Twitterида Толибон*нинг Қатардаги сиёсий офиси раҳбари Мухаммед Наим.
АҚШ келишувларни бажармаяпти. Толибон* ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутаки айтишига кўра, Вашингтон янги афғон ҳукумати раҳбарларини қора рўйхатдан ўчиргани йўқ. Мамлакатни тиклашда ёрдам бериш ўрнига санкциялар киритмоқда.
Толибларни илк бор Афғонистоннинг собиқ ҳукумати қўллаб-қувватлади. Собиқ президент Ҳамид Карзай Вашингтондан ҳукуматга эмас халққа тегишли бўлган маблағларни “бўлажак авлодлар учун" дарҳол қайтаришни сўради.
Афғонистон собиқ ТИВ раҳбари Мохаммад Ханиф Атмар АҚШнинг бундай хулқини “Афғонистонда ҳаёт таъминоти учун керак бўладиган резервлардан бундай фойдаланишни “одобсизлик ва ноқонуний” деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон давлат резервларини АҚШ маъмурияти ўтган йилнинг 15 августида музлатиб қўйган эди. Бу билан Ашраф Ғани режимини сақлаб қола олмаган америкаликлар Қобулга босим ўтказиш учун кучли дастакни сақлаб қолишди. Толибон пулларни қайтаришни талаб қилган бўлса-да, Оқ Уй– бунга умид қилмасликни билдирди.
Россия ва Хитой масалани сиёсатлаштирмаслик ва афғон пулларини дарҳол озод қилишни сўрашди. Владимир Путин бу “афғон болаларига ёрдам бериш, тиббий ускуналар ва дори-дармон сотиб олиш учун кераклигини таъкидлади.
“Бу пуллар қурол-аслаҳа учун ишлатилмайди. Толибон*га қурол керак эмас. Уларга шундоқ ҳам миллиардлаб долларлик қурол-аслаҳа ташлаб кетилган”, - деди Россия президенти.
Вашингтон ва Брюссель сиёсий талаблар қўймоқда: собиқ ҳукумат билан ишлаган афғонларни амнистия қилиш, инклюзив ҳукумат, қиз болалар учун мактаб таълими.
Тарихий нуқтаи назардан бу такрорланмас вазият, дейди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими, Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Омар Нессар.
“Бир томондан толиблар ҳозирча тан олинмаган. АҚШ бу коллектив жараён деб ҳисоблайди. Россия ҳам шундай фикрда. Иккинчи томондан эса – Толибон* билан ҳамма мулоқот қилмоқда. Турли даражада бўлса ҳам. Афғонистонда айрим давлатлар элчихоналари ва дипломатик миссиялари ҳам ишламоқда. Қандайдир маънода толиблар тан олинмоқда, лекин бу ҳақида расман эълон қилингани йўқ”, - дейди сиёсатшунос.
Афғон ҳукмуати олтин-валюта резервларини қайтаришга яна бир бор уриниб кўришмоқчи. Улар битта Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашиш учун Қатарга ва Британияга иккита делегация юборишди. Лекин уларнинг талабларига ижобий жавоб бўлиши амри маҳол, деб ҳисоблайди Нессар.
“АҚШ ушбу қарорни кўпроқ ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилди: Байден рейтингининг тушиб кетиши, Афғонистондан қочиш учун танқид. Бу жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қўйилган қадам. Бу билан Вашингтон “биз толибларни тан олишга тайёр эмасмиз” демоқчи. Лекин Қобул учун ҳеч қандай жиддий оқибатлар бўлмайди”, - деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Жумладан Афғонистондаги гуманитар вазиятга ҳам таъсир қилмайди. У қанчалик оғир бўлган бўлса, шундайлигича қолади.
*Террорчилик фаолияти учун БМТ таъқиқи остига тушган ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0