Ўзбекистон ЕОИИ мажлисида иштирок этади

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорликни катта тезликда ривожлантирмоқда, Россия Ўзбекистоннинг бундай ташаббусини олқишлайди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон ЕОИИнинг Нур-Султонда 24-25 февраль кунлари бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро кенгаши (ЕМПС) мажлисида иштирок этади.
Тадбирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Арманистон ва ЕОИК раиси иштирок этади. Шунингдек кузатувчи давлатлар вакиллари Ўзбекистон, Молдова ва Куба ҳам иштирок этади, - деб хабар қилмоқда Қозоғистон ТИВ.
Мажлис кун тартибига навбатдаги масалалар киритилган:
ЕОИИ давлатларидаги макроиқтисодий вазият;
барқарор иқтисодий ривожланиш бўйича таклифлар;
темир йўл транспорти орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тезкор ташиш лойиҳасини - "Агроэкспресса"ни амалга ошириш масалалари. Унга яқинда Ўзбекистон ҳам қўшилди;
ЕОИИ божхона ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларни кузатиб бориш механизми тўғрисидаги келишув;
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил охирида ЕОИИда кузатувчи мақомини олган эди. Яқинда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Биринчи МДҲ бўлими директори Михаил Евдокимов Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорлигини юқори тезликда ривожлантирмоқда.
Дипломат айтишига кўра, Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуслари Ўзбекистон ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликда улкан имкониятларга эга эканидан дарак беради. Россия Ўзбекистоннинг бундай қизиқишларини олқишлайди ҳамда Тошкент ташаббусларининг ўзаро мувофиқ амалга ошириш вариантларини ишлаб чиқишга тайёр.
Янгиликлар лентаси
0