https://sputniknews.uz/20220218/nogironligi-bolgan-shaxslarga-bir-xil-nafaqa-tolanadi---yangi-qonun-22819012.html
Ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил нафақа тўланади - янги қонун
Ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил нафақа тўланади - янги қонун
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан ногиронларга тўланадиган нафақалар миқдори ошмоқда. Шунингдек ногиронларга қаровчиларга ҳам минималь истеъмол харажатлари миқдорида тўлов тўланади.
2022-02-18T10:02+0500
2022-02-18T10:02+0500
2022-02-18T10:03+0500
жамият
ногирон
нафақа
президент фармони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18976795_0:262:3072:1990_1920x0_80_0_0_6400f0a3410caad7ec2fbdb58edc91ee.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Ушбу йилнинг апрел ойидан бошлаб барча ногиронлиги бор шахсларга бир хил - 622 минг сўмдан нафақа тўланади. Бу ҳақида президентининг 16 февраль куни имзоланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган. Қарорда хусусан қуйидагилар таъкидланган:Маълумот учун, Ўзбекистонда ногиронланга бўлган эътибор тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, январь ойининг бошида Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18976795_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_b524a06cd441dda9c06e2ccf3d677091.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ногиронлар нафақа минимал истеъмол харажатлари тўлов
ўзбекистон ногиронлар нафақа минимал истеъмол харажатлари тўлов
Ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил нафақа тўланади - янги қонун
10:02 18.02.2022 (янгиланди: 10:03 18.02.2022) Ўзбекистондан ногиронларга тўланадиган нафақалар миқдори ошмоқда. Шунингдек ногиронларга қаровчиларга ҳам минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўлов тўланади.
ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Ушбу йилнинг апрел ойидан бошлаб барча ногиронлиги бор шахсларга бир хил - 622 минг сўмдан нафақа тўланади.
Бу ҳақида президентининг 16 февраль куни имзоланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш тўғрисида”ги фармонида айтиб ўтилган.
Қарорда хусусан қуйидагилар таъкидланган:
Ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади. Даслабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 % ошади;
Ушбу миқлдордан паст бўлган ногиронлик нафақалари 622 минг сўмгача етказилади. Бунда ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади.
Ногирон болаларни парвариш қилувчи ота-оналарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ногиронланга бўлган эътибор тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, январь ойининг бошида Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилган эди.