Ўзбекистондаги 4 та ОТМ халқаро нуфузли рейтингдан ўрин олди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Юридического института в Ташкенте
Здание Юридического института в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги 4 та олий таълим муассасаси илк бор Young University Rankings – 2022 рейтингига киритилди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги 4 та олий таълим муассасаси илк бор Буюк Британиянинг Times Higher Education агентлигини Young University Rankings – 2022 ("Ёш университетлар рейтинги – 2022") рейтингидан ўрин олди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.
Мазкур ОТМлар янги турдаги мақом — "Reporter" университетлар қаторида эътироф этилган.
Булар:
Тошкент давлат юридик университети;
Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
Турин политехника университети;
Урганч давлат университети.
"Ушбу мақом орқали юқоридаги олийгоҳлар дунёнинг топ университетлари рейтингига кириш учун номзод сифатида яна бир катта қадамни қўйишди", — дейилади вазирлик хабарида.
Қайси хорижий ОТМлар дипломи Ўзбекистонда имтиҳонсиз тан олинади
Young University Rankings рейтинги дунёнинг 50 ва ундан кичик ёшдаги энг яхши университетлари рўйхатини тузади. Рўйхат World University Rankings флагмани билан бир хил 13 та мезон кўрсаткичларига асосланган. 2022 йилги рейтинг 539 та университетни ўз ичига олиб, шундан 251 та олийгоҳ "Reporter" мақомига эга бўлган.
Янгиликлар лентаси
0