https://sputniknews.uz/20220217/imom-xatiblarga-ayrim-mavzuda-tushuntirish-berildi--22806716.html
Имом-хатибларга айрим мавзуда тушунтириш берилди
Имом-хатибларга айрим мавзуда тушунтириш берилди
Sputnik Ўзбекистон
Имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
2022-02-17T15:29+0500
2022-02-17T15:29+0500
2022-02-17T15:30+0500
жамият
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1169/04/11690479_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_034fbbf6e18b4a881fb03a7cea277d65.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши ўтказилган.Таъкидланишича, айрим диний ходимларнинг шахсий фикри идоранинг расмий муносабатини ифода этмайди.Идора тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилган. Ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлаган.“Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди”, — дейилади ЎМИ хабарида.Мавзуга оид:Дин ишлари бўйича қўмита аҳолига мурожаат қилди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1169/04/11690479_290:0:3021:2048_1920x0_80_0_0_d932cb4d2452c00eea39199a0a9a08c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
имом-хатиблар
Имом-хатибларга айрим мавзуда тушунтириш берилди
15:29 17.02.2022 (янгиланди: 15:30 17.02.2022) Ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқармоқда.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилиши ўтказилган.
Таъкидланишича, айрим диний ходимларнинг шахсий фикри идоранинг расмий муносабатини ифода этмайди.
“Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди”, - дейилган хабарда.
Идора тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилган. Ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлаган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди”, — дейилади ЎМИ
хабарида.