https://sputniknews.uz/20220217/iiv-ozbekistonda-kimlar-koproq-yth-uchrayotganini-malum-qildi-22799077.html
Ўзбекистон йўлларида кимлар кўпроқ ЙТҲга учраётгани маълум бўлди
Ўзбекистон йўлларида кимлар кўпроқ ЙТҲга учраётгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон йўлларида 10 мингта ЙТҲ содтир бўлган ва уларда 2426 киши қурбон бўлган.
2022-02-17T12:35+0500
2022-02-17T12:35+0500
2022-02-17T12:39+0500
жамият
йтҳ
иив
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19956133_124:0:1121:561_1920x0_80_0_0_3c62edc9f439541db799d141eb9a8128.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2021 йилда Республика йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилини эълон қилди.Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ – Фарғона вилоятида содир бўлган – 1469та, Тошкент шаҳрида - 1336та, Самарқандда – 1129та, Наманганда - 1082та.Энг кам ЙТҲ – Сирдарё (202та), Жиззах (321та) ва Навоий вилоятларида содир бўлган.Йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:ЙТҲ иштирокчисига айланган ҳайдовчиларнинг аксарияти (40,6%) - 30 ёшгача бўлган ҳайдовчилар экани аниқланган.Аёллар ва эркаклар кесимида 9733 нафар эркак ва 268 нафар аёл киши ЙТҲ иштирокчисига айланган.Батафсил ИИВ томонидан тайёрланган инфографикада танишиш мумкин.Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекеистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ЙТҲ оқибатида ўлимлар сонини камайтиришга бағишланган мажлис бўлиб ўтган эди. Унда давлат раҳбари ушбу соҳадаги ишларни қаттиқ танқид қилиб бир қатор раҳбарларни лавозимидан бўшатган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19956133_248:0:996:561_1920x0_80_0_0_ada4aef7375d08309464faf924c484a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон йтҳ таҳлили 2426 киши қурбон бўлган
ўзбекистон йтҳ таҳлили 2426 киши қурбон бўлган
Ўзбекистон йўлларида кимлар кўпроқ ЙТҲга учраётгани маълум бўлди
12:35 17.02.2022 (янгиланди: 12:39 17.02.2022) Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон йўлларида 10 мингта ЙТҲ содтир бўлган ва уларда 2426 киши қурбон бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2021 йилда Республика йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари
таҳлилини эълон қилди.
Унда кўрсатилишига кўра, 2021 йил давомида Ўзбекистон йўлларида 10001та ЙТҲ содир бўлган ва уларда 2426 киши қурбон бўлган, 9230 киши тан жароҳатлари олган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ – Фарғона вилоятида содир бўлган – 1469та, Тошкент шаҳрида - 1336та, Самарқандда – 1129та, Наманганда - 1082та.
Энг кам ЙТҲ – Сирдарё (202та), Жиззах (321та) ва Навоий вилоятларида содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
20,1% - ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар (2009та ҳолат);
20,1% - белгиланган тезликка риоя қилмаслик (2010та ҳолат);
13,8% - пиёдаларнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши (1380та ҳолат);
11,5 % - пиёдалар ўтиш жойида пиёдани уриб юбориш (1150та ҳолат).
ЙТҲ иштирокчисига айланган ҳайдовчиларнинг аксарияти (40,6%) - 30 ёшгача бўлган ҳайдовчилар экани аниқланган.
Аёллар ва эркаклар кесимида 9733 нафар эркак ва 268 нафар аёл киши ЙТҲ иштирокчисига айланган.
Батафсил ИИВ томонидан тайёрланган инфографикада танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекеистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ЙТҲ оқибатида ўлимлар сонини камайтиришга бағишланган мажлис бўлиб ўтган эди. Унда давлат раҳбари ушбу соҳадаги ишларни қаттиқ танқид қилиб бир қатор раҳбарларни лавозимидан бўшатган эди.