https://sputniknews.uz/20220216/buxoroda-62-yoshli-ota-farzandiga-oz-boyragini-berdi-22764755.html
Бухорода 62 ёшли ота фарзандига ўз бўйрагини берди
Бухорода 62 ёшли ота фарзандига ўз бўйрагини берди
Sputnik Ўзбекистон
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан Бухорода мураккаб трансплантология операцияси амалга оширилди.
2022-02-16T09:29+0500
2022-02-16T09:29+0500
2022-02-16T09:30+0500
жамият
бухоро
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/10/22764680_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c3939a3a7a042f25d984dda1dfb9be77.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Бухорода 62 ёшли отанинг буйраги фарзандига кўчириб ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги. — Кўз олдингда жондан азиз фарзандингни дарддан сўлиб бораётганини кўриш энг оғир синов, — дейди Х. Сафаров. — Айниқса, ўғлимнинг бир неча йил ушбу касалликдан азоб чекканини ўйласам, юрагим оғрийди. Насиб бўлса, ушбу операциядан кейин фарзандим яна соғлом ҳаётга қайтади. Бунинг учун шифокорлардан беҳад миннатдорман.Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 2018 йил РШТЁИМда “Хирургик трансплантология” бўлими ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу марказ мутахассислари томонидан 170 дан ортиқ қариндошлар орасида буйрак трансплантация жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/10/22764680_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_64339dc740c260c2a867d45850761e59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
бухоро рштим мутахассислар мураккаб трансплантология операция шифокор
бухоро рштим мутахассислар мураккаб трансплантология операция шифокор
Бухорода 62 ёшли ота фарзандига ўз бўйрагини берди
09:29 16.02.2022 (янгиланди: 09:30 16.02.2022) Бухорода Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан мураккаб трансплантология операцияси амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Бухорода 62 ёшли отанинг буйраги фарзандига кўчириб ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида бир гуруҳ трансплантолог мутахассислар иштирокида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. Саккиз соат давом этган мураккаб операция натижасида когонлик 31 ёшли С.Сафаровга 62 ёшли отаси Х. Сафаровнинг ишлаб турган бир буйраги кўчириб ўтказилди. Ҳозир ҳар икки беморнинг ҳам аҳволи яхши, - дейилади хабарда.
— Кўз олдингда жондан азиз фарзандингни дарддан сўлиб бораётганини кўриш энг оғир синов, — дейди Х. Сафаров. — Айниқса, ўғлимнинг бир неча йил ушбу касалликдан азоб чекканини ўйласам, юрагим оғрийди. Насиб бўлса, ушбу операциядан кейин фарзандим яна соғлом ҳаётга қайтади. Бунинг учун шифокорлардан беҳад миннатдорман.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 2018 йил РШТЁИМда “Хирургик трансплантология” бўлими ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу марказ мутахассислари томонидан 170 дан ортиқ қариндошлар орасида буйрак трансплантация жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилган.