Янги дефицит: жаҳон бозорида дизель ёнилғиси етишмовчилиги ошмоқда
14:22 15.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
© Sputnik / Константин Михальчевский
Oбуна бўлиш
Сланец нефти, пандемия туфайли авиқатновлар ҳажми камайиши ва бошқа қатор сабаблар туфайли жаҳон бозорида дизель ёнилғиси таклифи ҳажми кескин камаймоқда, унинг нархи эса - ошмоқда.
Жаҳон бозорига кутилмаганда янги дефицит яқинлашиб келди.
Автомобил саноатида микрочиплар етишмовчилиги ортидан, локал в аглобал кўмир, табиий газ ва электроэнергия дефицити, ўғит етишмовчилиши ва унинг ортидан озиқ-овқат етишмовчилиги ортида Ғарбга глобал дизель ёнилғиси дефицити ҳам етиб келди. Айнида дамда ушбу ёнилғини миқдори жаҳон бозорига етказиб бериш ҳажки қисқармоқда.
Дизель ёнилғиси ва ўғитлар етишмовчилиги баҳорда далаларда иш бошлаш мавсуми арафасида айниқса яққол ҳис қилинади.
Голландиянинг Insights Global компанияси маъумотига кўра, Европадаги Амстердам — Роттердам — Антверпен (ARA) омборхоналарда дизель ёнилғиси ва мазут заҳиралари биргина ўтган ҳафта давомида 2,5%га камаймаган. Бу 2008 йилдан буён кузатилган энг паст натижадир.
Дефицит айнан Европада бошлангани бу маҳаллий муаммо дегани эмас. Масалан дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш учун керакли дистиллятлар етишмовчилиши Сингапурда ҳам 8,21 миллион баррелга тушиб кетиши кузатилмоқда. Хитой январь ойининг биринчи ўн кунлигида нефт маҳсулотлари, жумладан дизель ёнилғиси экспортини кутилмаганда чеклаб қўйган эди. Бу чоралар албатта Жануби-Шарқий Осиё бозорига таъсир қилмай қўймайди, албатта.
Reuters ҳисоб-китобига кўра, Шимоли-Ғарбий Европада дизель ёнилғиси нархи ўтган ҳафтада баррелига 114 долларга етди. Бу 2014 йилнинг октябрь ойидан буён энг катта кўрсатгичдир. Хом нефт нархи ҳам сўнгги 2 йилда кузатилган энг юқори натижага етган. Осиё бозорида ҳам дизель ёнилғиси нархи 2014 йилдан буён максимал даражага етди.
Нархлар чакана савдо кўрсатгичларида қайта ҳисоблаб чиқилганда бугунги кунда дизель ёнилғиси нархи Москвада – 50-60 рубл, Минскда – 60-65 рубл, Киевда – 85-105 рубл, Сеулда – 95-105 ва Берлинда 140-150 рублни ташкил қилмоқда.
Шу билан бирга феврал ойида Европага дизель ёнилғиси етказиб бериш ҳажми 1,83 миллиогн баррелдан 1,66 миллион баррелга камаймоқда. Бу январь ойига қараганда 2,7 баравар кам.
“Биз Мексика кўрфазидан дизель ёнилғисининг минимал экспортини кузатмоқдамиз. АҚШда ёнилғини сақлаш учун имкониятлар чекланган”, - деб маълум қилган Reuters агентлигига америкалик брокерлардан бири.
Ушбу вазиятда аксарият таҳлилчилар нефт нархи дастлаб баррелига 100 долларгача кейин ундан ҳам кўпроқ ошишини кутишмоқда. Бу етказиб бериш дефицит бўлиб турган вақтда дизель ёнилғиси нархини янада баландроққа оширади.
Ушбу муаммони кенг тавсифлаган Reuters унинг сабабларини суриштириб ўтирмади. Аслида уларнинг келиб чиқиши ҳам атайлаб қилинаётган бўлиши мумкин.
Сланец революцияси даври бошланиши арафасида бир қатор мутахассислар нефт саноатнинг жеда енгил сланец нефтига тобора мослашиб бораётгани бозорда мазут ва дизел ёнилғиси ҳажми камайиб кетишига олиб келиши ҳақида огоҳлантиришган эди. Сланец нефтида оғир нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмайди.
Кейин эса америкаликлар Венесуэла ва Эрон оғир нефти саноати учун санкциялар ҳам киритди. Ушбу давлатларда оғир нефт қазиб олиш саноати секинлашиб ёки тўхтаб қолди. Айнан шу сабабли ҳам АҚШ томонидан Россия дизель ёнилғисига талаб доим ошиб бормоқда.
Яна бир сабаб – бу умумжаҳон “яшил” тенденцияси бўлиб, унинг таъсири остида углеводородларни разведка қилиш, янги конлар очишга сармоялар киритиш ҳажми кескин камайиб кетди. Ўтган йилда эса уларнинг нархи ҳам кескин камайиб кетди.
Соҳада инвестициялар етишмовчилигининг аниқ рақамини айтиш қийин, лекин нима бўлганда ҳам у бир неча триллион долларни ташкил қилади. Вазиятни тезда тўғрилаш жуда мушкул, лекин соҳада сармоялар етишмовчилиги ҳали узоқ вақт давомида сақланиб қолади.
Бу ерда гап фақат нефт конларини разведка қилиш ва нефт қазиб олишда эмас, дунёда биринчи маротаба нефтни қайта ишла қуввати ҳажмлари камайди.
Ҳа, “яшил” кун тартиби доирасида оғир нефтдан воз кечиш ва иқтисодни “карбонсизлантириш” тобора авж олмоқда. Ғарбда электромобиллар модаси билан бирга ички ёнув двигателларига қарши кураш ҳам бошланди.
Лекин ушбу йўналишда вазиятни кескин ўзгартиришни ҳозирча иложи бўлгани йўқ. Янги тренд ҳозирча енгил ва жамоат транспортига таъсир қилмоқда холос. Лекин юк машиналари, қишлоқ хўжалик техникаси ва денгиз ва бошқа махсус техникалар дизель ёнилғисида қолмоқда. Электр нархи ошиши ички ёнув двигателларидан воз кечишга ҳали эрта эмасмикан деган саволлар пайдо бўлишига олиб келмоқда.
Дефицитга таъсир қиладиган яна бир нарса – ишлаб чиқариш технологиясидир.
Нефтни қайта ишлашда дизель ёнилғиси ҳажми ошиши реактив авиацион ёнилғи ҳажмининг ошишига олиб келади. Лекин авиапарвозлар бозори пандемиядан сўнг ҳали қайта тиклангани йўқ. Нефтни қайта ишловчилар учун бундай вазиятда авиация ёнилғиси ишлаб чиқариш даромад келтирмайди.
Ушбу муаммоларнинг барчаси устида Федерал Резерв тизимининг босма машинкаси ҳам бор. Унинг катта тезликда ишлаши дунёда мисли кўрилмаган инфляция келтириб чиқармоқда.
АҚШда яқинда сўнгги 40 йилда кузатилган энг юқори инфляция ҳақида маълумот беришди (йиллик 7,5%). Аслида эса ушбу рақам ҳам жуда пасайтириб кўрсатилаётгандек туюлади. Энг муҳими ушбу инфляция Америка томонидан бутун дунёга муваффақиятли экспорт қилинмоқда.
Демак муаммо фақат дизель ёнилғиси дефицити билан якунланмайди. Яқинда Goldman Sachsнинг хом-ашё соҳасида изланишлар бўлими раҳбари Жефф Карри Bloomberg TV эфирида хом-ашё бозорлари нархларни ҳисоблашда бу даражада инфляцияни ҳисобга олганини ҳеч қачон кўрмаганини маълум қилган эди.
Яқин муддатли шартномалар нархи узоқ муддатли фьючерслардан кўра анча қимматлиги айнан таклиф дефицити билан боғлиқдир. Одатда вазият аксинча бўлади.
“Бу бу иш билан 30 йилдан буён шуғулланиб келмоқдаман, бозорлар бундай бўлганини ҳеч қачон кўрмаганман, - дейди Карри. – Гўёки бизда ҳамма нарса, нефть, газ, кўмир, мис, алюминий бирданига тугаб қолгандек. Нимани сўраманг – ҳамма нарса тугаган”.
Ушбу вазиятда Россия АҚШга рекорд даражада дизель ёнилғиси етказиб бераётганидан хурсанд бўлиши керакдир, эҳтимол жаҳон бозорида дефицит кузатилаётган барча маҳсулотларига бўлгани каби, унга ҳам чеклов киритиши керакдир? Масалан ўтган йил охирида ўғит дефицити билан бўлгани каби. Мақсад – ички бозорда нархлар ошишини олдини олиш ва ички бозорга етказиб бериш хавфсизхлигини таъминлаш.