Туркманистондаги сиёсий ўзгаришлар Тошкент ва Ашхобод муносабатларига қандай таъсир қилади

© AFP 2023 / DMITRY KOSTYUKOVTurkmen national flags fly on July 3, 2008 over a mosque in Kipchak, 15 kms outside the capital Ashgabat
Turkmen national flags fly on July 3, 2008 over a mosque in Kipchak, 15 kms outside the capital Ashgabat - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Oбуна бўлиш
Экспертлар Туркманистонда президент ўзгаргандан сўнг мамлакат ташқи сиёсати қандай ўзгариши ва бу қўшнилар билан алоқаларга қандай ўз таъсирини кўрсатиши борасида фикр билдиришмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Иван Зуев. Душанба, 14 февраль куни, Туркманистон раҳбарининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 12 март куни бўлиб ўтадиган президент сайловида ўз номзодини илгари суришини маълум қилди. Ҳозирча ундан бошқа ҳеч ким бу пойгада қатнашиш истагини билдирмади.
Жума куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тез орада лавозимидан кетишини маълум қилди. Парламентнинг юқори палатасига (Халқ маслаҳати) қилган мурожаатида у “ўзи учун оддий бўлмаган қарорни қабул қилгани” айтди ва “ёшларга йўл бериш” кераклигини таъкидлади.
“Мен Халқ маслаҳати раиси сифатида катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни бундан буён ҳам шу соҳага йўналтириш (ҳукуматни ёш авлодга бериш – таҳр.) ниятидаман”, — деди Туркманистон президенти.
Бердимуҳамедов баёнотидан сўнг эртаси куни мамлакат МСК навбатдан ташқари республика президенти сайлови 12 март куни бўлиб ўтишини эълон қилди.
Ўтган йили Бердимуҳамедов 64 ёшга тўлди. Ўз нутқида у буни эслатиб, “пайғамбар ёшига етганини” қўшимча қилди. Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йил 14 февралдан буён мамлакатни бошқариб келади. У 2006 йил декабрида Туркманистоннинг бир умрлик президенти Сапармурат Ниязов вафотидан кейин давлат раҳбари этиб сайланган эди.
Туркманистонда ҳукуматнинг эҳтимолий топширилиши ҳақида экспертлар бир неча йилдан буён айтиб келишади. 2020 йилда мамлакатда Конституция ислоҳоти бўлиб ўтди. Республика парламенти икки палатага ажратилди: юқори (Халқ маслаҳати) ва қуйи (Мажлис). Амалдаги президент ўз лавозимидан кетганидан кейин Халқ маслаҳатининг бир умрлик аъзоси бўлиб қолади.
2021 йил сентябрида президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар 40 ёшни қарши олди. Туркманистон Конституциясига кўра бу ёш республика президенти этиб сайланиш учун энг минимал деб белгиланган.
Сердар 2011 йилдан бери Турманистонда муҳим вазифаларни эгаллаб келади. 2011 йили у республика ТИВ департаментига раҳбарлик қилди, 2016 йили парламент депутати, уч йил ўтиб эса Аҳал вилояти ҳокими бўлди.
Республикада ҳокимиятни топшириш жараёни қўшни Қозоғистондаги воқеалар билан бошланди, деб ҳисоблайди МДҲ мамлакатлари институти Евроосиё интеграцияси ва ШҲТни ривожлантириш бўлими бошлиғи Владимир Евсеев.
Sputnik саволга тутган экспертлар сиёсий режимнинг ёпиқлиги мамлакатда бўлиб ўтаётган воқеалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш имконини бермаслигини тушунтиришди. Лекин улар ҳозир Туркманистон мамлакат раҳбарияти қарорларини ташқи кўринишдан белгилайдиган иқтисодиёт соҳасидаги чақириқларга дуч келганини тахмин қилишмоқда.
Туркман ОАВлари чоп қилган 2021 йил маълумотларига кўра, давлат иқтисодиётининг қатор асосий соҳалари кредит юкламаси билан оғирлашган. 2021 йил мартида ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбарининг ўзи чет эл қарзларини ўз вақтида тўлаш кераклигини қайд этганди.
Экспертлар айни дамда қарз юкламаси мамлакат иқтисодиётига – вазиятни издан чиқарувчи жиддий омил деб тахмин қилишмоқда.

Газ қарзлари сиёсатни белгилаб беришади

“Ҳозир мамлакатда ижтимоий иқтисодий вазият мураккаб. Мавжуд барча ресурслар қарзни тўлашга, жумладан, газ соҳаси ва инфратузилмаларни модернизация қилишга кетмоқда. Бундай шарт-шароитларда жамиатдаги ижтимоий кескинликни сусайтириш жуда қийин. Шу боис Гурбангули Бердимуҳамедов ҳокимиятни топширишни чўзиб ўтирмади деб тахмин қилиш мумкин”, - дейди Евсеев.
Унинг сўзларига кўра, амалдаги президент қайси шаклда вазият устидаги назоратни ўз қўлида қолдириши маълум эмас.
Мамлакатнинг янги раҳбарияти даврида ташқи сиёсат ўз ҳолича қолиш эҳтимоли бор, аммо аста-секинлик билан у ЕОИИ, истиқболда эса КХШТ мамлакатлари билан ҳамкорлик томон ўзгаради.
“Собиқ СССР давлатларига нисбатан олдинги ташқи сиёсат бўлади. Давлатнинг кўп векторли ва бетарафлик йўли давоми. Аммо иқтисодий вазият ва минтақадаги кескинлик, Афғонистондаги, масалан, Туркманистонни муҳим қарорлар қабул қилишга ундайди. Агар ЕОИИда кузатувчи мамлакат бўлиш борасида қарор қилинса, ажабланмаган бўларди, ва эҳтимол ҳатто КХШТда кузатувчи бўлиш, бироқ бу истиқболда”, - дейди Евсеев.

Бетарафлик сиёсати якуни

ЕОИИ ва КХШТ ичидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка Туркманистонни Афғонистондаги вазият бошлайди, дейди Евсеев. Ўтган йил кузида “Толибон”* Афғонистондаги ҳокимиятни ўз қўлига олганди.
“Айнан Афғонистонда толибларнинг ҳукумат тепасига келиши Туркманистонни ўзгартирди. Энди унинг бетараф қолиши ғоят мушкул. Унинг Қуролли кучлари Афғонистонга қарши туришга қодир эмас, эртами-кечми кимдир билан, жумладан, толиблар билан ҳамкорлик қилишга тўғри келади, шунинг учун ҳеч қандай бетарафлик ҳақида гап бормаяпти”, - дейди Владимир Евсеев.
Сапармурат Ниязов раҳбарлиги давридан буён мамлакатда амал қилиб келинаётган бетарафлик сиёсатидан аста-секин кетишни кузатувчилар 2021 йил кузида Туркманистон илк маротаба Истанбулда Турк кенгаши саммитида иштирок этганидан кўришмоқда.
2021 йил апрелида эса Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов Қозонда Россия бош вазири Михаил Мишустин раислигида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши тадбирларида қатнашди.
“Ўзини яккалаш, кўп экспертлар айтаётгандек, Туркманистон учун муаммо бўлмоқда. Хитой ҳам, Россия ҳам, АҚШ ҳам бу минтақада фаол ишлашмоқда. Туркманистон ҳар ҳолда икки мамлакат сиёсати субъекти бўлмоқда. Ёпиқлик мамлакат иқтисодиётига зарар келтирмоқда, шу боис ҳозир улар иқтисодий алоқаларни, жумладан, айниқса, Ўзбекистон билан фаол ривожлантиришмоқда. Ҳатто Қирғизистон билан электр энергияси экспорти бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган”, - дейди қирғизистонлик сиёсатчи Денис Бердаков.
У мамлакат ўзгаришини таъкидлади ва бу раҳбар шахсиятига боғлиқ бўлмайди.

Ашхобод-Тошкент

Туркманистоннинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини кузатувчилар ва экспертлар ҳар икки мамлакат учун асосий деб аташмоқда.
Ўзбекистон бу ҳамкорликда электр энергиясининг транзитери ва Туркманистоннинг йирк савдо иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлмоқда, агар газ экспортини ҳисобга олмасак.
2021 йил охирида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосар Сардор Умурзаков Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш сўнгги бир неча йилларда уч бараварга ўсгани, ўтган йилнинг биринчи саккиз ойида эса 25 фоизга ошганини маълум қилган эди.
“Бу суръат давом этади, чунки сўнгги тўрт йилда биз Марказий Осиёнинг маркази бўлаётган Ўзбекистоннинг ўзида иқтисодий сиёсатнинг ёрқин фаоллашишини кўряпмиз. Тошкентга иқтисодий интеграция учун ягона минтақа яратиш фойдали. Туркманистон Ўзбекистонга углеводород манбаи ва Каспийга чиқиш йўлларидан бири сифатида керак”, - дейди Бердаков.
Унинг сўзларига кўра, нафақат Туркманистон, балки бутун минтақа ҳам ичидан ўзгармоқда, ички интеграция учун жиддий олдинга силжишлар кузатилмоқда. Экспертнинг ишончи комилки, шу боис муносабатлар ривожланади.
У Тожикистон билан вазият қийинроқ эканини қўшимча қилди. Мамлакатлар иқтисодиёти турлича ва Тожикистон маҳсулотлар учун кўп пул тўлашга қодир эмас. Қолаверса, Тожикистон кўпроқ Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри боғланган.
Вақт ўтиши билан Турманистонда “юқоридагилар” режимининг силлиқ трансформацияси бошланади ва раҳбарият очиқлик сари йўл олади, дея тахмин қилади Владимир Евсеев.
“Мен секин трансформация ва юқоридаги ўзгаришлар бўлишига пул тиккан бўлардим. Аммо у босқичма-босқич бўлиб ўтади ва қатъий ҳукмронлик бир қанча вақт сақланиб қолади. Юмшоқроқ сценарийлар ҳам республикани хаосга йўлига бошлаши мумкин”, - дейди у.

Мазвуга оид:

Президент Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди
Мирзиёев Туркманистон президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми уч бараварга ошди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 20 дан зиёд муҳим ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон ва Туркманистон савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд $ га етказиш режалаштирилмоқда
Янгиликлар лентаси
0