Шавкат Мирзиёев Германия президентини лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с президентом Германии Франк-Вальтером Штайнмайером, архивное фото
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с президентом Германии Франк-Вальтером Штайнмайером, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Oбуна бўлиш
Франк-Вальтер Штайнмайер Германия президенти лавозимига куни кеча иккинчи муддатга қайта сайланган эди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати мактуб йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар бермоқда.
"Сизнинг ушбу юксак лавозимдаги фаолиятингиз Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги анъанавий дўстона ва кўп қиррали муносабатларни мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман", - дейилади, жумладан, Мирзиёев мактубида.
Германия Федератив Республикаси (ГФР) президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 13 февраль куни бу лавозимга иккинчи муддатга қайта сайланди. Штайнмайер номзодини ёқлаб 1435 сайловчидан 1045 нафари овоз берган. Йиғилишнинг 86 аъзоси бетараф қолган. Яна 294 киши бошқа номзодларга овоз берган.
66 ёшли Франк-Вальтер Штайнмайер 2017 йил 19 мартидан буён Германия президенти лавозимни эгаллаб келмоқда. Ўшанда сиёсатчи Йоахим Гаукнинг ўрнини эгаллаганди.
Янгиликлар лентаси
0