https://sputniknews.uz/20220215/rossiyada-raqamli-rublni-sinovdan-otkazish-boshlandi-22751749.html
Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш бошланди
Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Банки ва бозорнинг бир неча иштирокчилари орасида рақамли рублда илк операцияларни амалга оширишди. 15.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-15T15:14+0500
2022-02-15T15:14+0500
2022-02-15T15:14+0500
россия
иқтисод
рубл
валюта
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21592578_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_e02c54673bcb82479afb291577deafb7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия банклари рақамли рубль платформасини синовдан ўтказишни бошлашди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий банки матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, рақамли рубль ғояси илк бор Россия Банки томонидан октябрь ойининг ўрталарида таклиф қилинган эди. Ушбу тўлов воситаси уникал код шаклида бўлиб, у махсус электрон ҳамёнда сақланади ва одатий рубль каби тўлақонли тўлов воситасига айланади. Янги платформанинг прототипини яратиш 2021 йилнинг декабрь ойида якунланган эди. Уни синовда ўтказш таклифига 12 та банк рози бўлди. Булар "Ак Барс", Альфа-банк, "Дом.РФ", ВТБ, Газпромбанк, Тинькофф-банк, Промсвязьбанк, Росбанк, Сбербанк, СКБ-банк, "Союз" ва Транскапиталбанк.Маълумот учун, Россияда айрим мутахассислар рақамли рублнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашда самарали восита бўлиши мумкинлигини билдирган эди. Россия Бош прокуратураси ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватламоқда, чунки ҳар қандай рақамли тўлов бирлигининг изини кузатиб бориш жуда осон. Эслатиб ўтамиз, йил бошида Россия Марказий банки РФ ҳудудида криптовалюталарни таъқиқлаш таклифи билан чиққан эди. Банк хулосасига кўра, ушбу соҳага аҳоли орасида қизиқиш ортиб бормоқда ва кўплаб фуқаролар хатарлар тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлмаган ҳолда ўз сармояларини криптовалюта ишлашга сарфлашмоқда. Ваҳоланки, соҳани назорат қилиш мушкул, криптовалюта келажаги мавҳум ва хатарлар миқдори ҳам катта. Бир вақтнинг ўзида Россия Молия вазирлиги криптовалюталарни таъқилаш керак эмас, фақат соҳани назорат қилиш керак деб ҳисоблайди. Россия президенти Ушбу икки молия бошқарув муассасалари орасида ўзаро келишилган ёндашув ишлаб чиқиш ва тезроқ ягона қарорга келишга чақирган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/01/21592578_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_5f81209be1902a15615285e8a9901cb2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, иқтисод, рубл, валюта, рақамли технологиялар
россия, иқтисод, рубл, валюта, рақамли технологиялар
Россияда рақамли рублни синовдан ўтказиш бошланди
Россия Банки ва бозорнинг бир неча иштирокчилари орасида рақамли рублда илк операцияларни амалга оширишди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россия банклари рақамли рубль платформасини синовдан ўтказишни бошлашди, деб хабар қилмоқда Россия Марказий банки матбуот хизмати.
"Фуқаролари орасида рақамли рубльда дастлабки пул ўтказмалари муваффақиятли амалга оширилди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, рақамли рубль ғояси илк бор Россия Банки томонидан октябрь ойининг ўрталарида таклиф қилинган эди. Ушбу тўлов воситаси уникал код шаклида бўлиб, у махсус электрон ҳамёнда сақланади ва одатий рубль каби тўлақонли тўлов воситасига айланади.
Янги платформанинг прототипини яратиш 2021 йилнинг декабрь ойида якунланган эди. Уни синовда ўтказш таклифига 12 та банк рози бўлди. Булар "Ак Барс", Альфа-банк, "Дом.РФ", ВТБ, Газпромбанк, Тинькофф-банк, Промсвязьбанк, Росбанк, Сбербанк, СКБ-банк, "Союз" ва Транскапиталбанк.
Янги пулнинг синови йил давомида бир неча босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқичда рақамли рублни эмиссия қилиш ва яна бир неча операцияларни синовдан ўтказиш режалаштирилган. Келажакда рақамли рубль билан амалга оширилаётган операциялар ва пилот лойиҳа иштирокчилари сонини ошириш режалаштирилган. Синов натижаларига кўра, рақамли рубль платформасини жорий этиш "йўл харитаси" ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, Россияда айрим мутахассислар рақамли рублнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашда самарали восита бўлиши мумкинлигини билдирган эди. Россия Бош прокуратураси ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватламоқда, чунки ҳар қандай рақамли тўлов бирлигининг изини кузатиб бориш жуда осон.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Россия Марказий банки РФ ҳудудида криптовалюталарни таъқиқлаш таклифи билан чиққан эди. Банк хулосасига кўра, ушбу соҳага аҳоли орасида қизиқиш ортиб бормоқда ва кўплаб фуқаролар хатарлар тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлмаган ҳолда ўз сармояларини криптовалюта ишлашга сарфлашмоқда. Ваҳоланки, соҳани назорат қилиш мушкул, криптовалюта келажаги мавҳум ва хатарлар миқдори ҳам катта.
Бир вақтнинг ўзида Россия Молия вазирлиги криптовалюталарни таъқилаш керак эмас, фақат соҳани назорат қилиш керак деб ҳисоблайди. Россия президенти Ушбу икки молия бошқарув муассасалари орасида ўзаро келишилган ёндашув ишлаб чиқиш ва тезроқ ягона қарорга келишга чақирган эди.