https://sputniknews.uz/20220215/bugun-valieva-figurali-uchish-boyicha-musobaqada-qatnashadi--22749522.html
Бугун Валиева фигурали учиш бўйича мусобақада қатнашади
Бугун Валиева фигурали учиш бўйича мусобақада қатнашади
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Пекинда фигурали учиш бўйича мусобақа бошланади: Камила Валиева билан боғлиқ допинг-можародан сўнг бу Олимпия ўйинларининг энг кулминацион нуқтаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
2022-02-15T13:55+0500
2022-02-15T13:55+0500
2023-04-05T18:36+0500
пекин-2022: қишки олимпиада кундалиги
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0c/22693967_0:181:2999:1868_1920x0_80_0_0_f52631d0c80fc50b8df8f18db3fed1a8.jpg
Бугун Пекинда фигурали учиш бўйича мусобақа бошланади: Камила Валиева билан боғлиқ допинг-можародан сўнг бу Олимпия ўйинларининг энг кулминацион нуқтаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.Спорт арбитраж суди ХОҚ, ISU ва WADA апелляцияларини рад этиб, Валиевага Олимпиадада иштирок этишга рухсат берди. ХОҚ бу қарорни афсуслик билдириб тан олди: Бироқ у бунга чидаш ниятида эмаслигини акс этувчи қарорларни қабул қилди.Валиева қисқа дастур натижаларига кўра кучли 24таликка кирса, у эркин дастур бўйича 25-ўриндан қатнашига рухсат берилади. ХОҚ буни “адолатлилик сабаблари” билан изоҳлади.Бундан ташқари, агар Валиева медал қўлга киритса, тақдирлаш маросими ўтказилмайди.Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, Валиева ҳозир дунёдаги энг кучли фигурали учувчи, бироқ асосий савол у 15 ёшли қиз катта психологик босимни енгиб, мусобақада энг яхши конькида учишни кўрсата оладими?Валиевадан ташқари россиялик Анна Шербакова ва Александра Трусова, япониялик Каори Сакамото, америкалик Алиса Лиу олтин учун беллашади.Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) аввалроқ Пекин Олимпиадасининг жамоавий баҳсларида чемпион бўлган Валиевада 2021 йил 25 декабр куниолинган допинг-тести ижобий чиққани, унда триметазидин моддаси аниқлангани ҳақида хабар берганди. Тест натижасини 8 феврал куни Стокголмдаги антидопинг лабораторияси эълон қилди. Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) Валиевага вақтинчалик мусобақадан четлатди, 9 феврал куни апелляциясидан сўнг нисбатан вақтинчалик четлаштириш бекор қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ), Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) Спорт арбитраж судига протест билдиришди, иш якшанба куни кечқурун кўриб чиқилди.Душанба куни CАС ХОҚ, ISU ва WADA апелляциялари рад этилганини эълон қилди ва Валиевага Олимпиадада қатнашишига рухсат беришга қарор қилди. CAS ўз қарорини қабул қилишда спортчининг ижобий допинг тести тўғрисида кеч хабар бергани, Валиеванинг 16 ёшга тўлмагани учун "ҳимоядаги шахс" мақомини ҳисобга олганини маълум қилди.CAS қарорида таъкидланишича, Валиевага допинг-тест ижобий чиққани учун интизомий жазо чоралари қўлланилади, аммо бу ҳолатда конкида учувчини Ўйинларнинг яккалик баҳсларга қўймаслик унга тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин. Шунингдек, CAS комиссия россиялик аёл иши бўйича Олимпия ўйинларида жамоавий турнир билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқмаганини билдирди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0c/22693967_134:0:2865:2048_1920x0_80_0_0_48c63e152fa572b0024d602ac1c63b6d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
камила валиева фигурали учиш бўйича мусобақада қатнашади
камила валиева фигурали учиш бўйича мусобақада қатнашади
Бугун Валиева фигурали учиш бўйича мусобақада қатнашади
13:55 15.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Бугун Пекинда фигурали учиш бўйича мусобақа бошланади.
Бугун Пекинда фигурали учиш бўйича мусобақа бошланади: Камила Валиева билан боғлиқ допинг-можародан сўнг бу Олимпия ўйинларининг энг кулминацион нуқтаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Спорт арбитраж суди ХОҚ, ISU ва WADA апелляцияларини рад этиб, Валиевага Олимпиадада иштирок этишга рухсат берди. ХОҚ бу қарорни афсуслик билдириб тан олди: Бироқ у бунга чидаш ниятида эмаслигини акс этувчи қарорларни қабул қилди.
Валиева қисқа дастур натижаларига кўра кучли 24таликка кирса, у эркин дастур бўйича 25-ўриндан қатнашига рухсат берилади. ХОҚ буни “адолатлилик сабаблари” билан изоҳлади.
Бундан ташқари, агар Валиева медал қўлга киритса, тақдирлаш маросими ўтказилмайди.
Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, Валиева ҳозир дунёдаги энг кучли фигурали учувчи, бироқ асосий савол у 15 ёшли қиз катта психологик босимни енгиб, мусобақада энг яхши конькида учишни кўрсата оладими?
Валиевадан ташқари россиялик Анна Шербакова ва Александра Трусова, япониялик Каори Сакамото, америкалик Алиса Лиу олтин учун беллашади.
Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) аввалроқ Пекин Олимпиадасининг жамоавий баҳсларида чемпион бўлган Валиевада 2021 йил 25 декабр куниолинган допинг-тести ижобий чиққани, унда триметазидин моддаси аниқлангани ҳақида хабар берганди. Тест натижасини 8 феврал куни Стокголмдаги антидопинг лабораторияси эълон қилди. Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) Валиевага вақтинчалик мусобақадан четлатди, 9 феврал куни апелляциясидан сўнг нисбатан вақтинчалик четлаштириш бекор қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ), Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) Спорт арбитраж судига протест билдиришди, иш якшанба куни кечқурун кўриб чиқилди.
Душанба куни CАС ХОҚ, ISU ва WADA апелляциялари рад этилганини эълон қилди ва Валиевага Олимпиадада қатнашишига рухсат беришга қарор қилди. CAS ўз қарорини қабул қилишда спортчининг ижобий допинг тести тўғрисида кеч хабар бергани, Валиеванинг 16 ёшга тўлмагани учун "ҳимоядаги шахс" мақомини ҳисобга олганини маълум қилди.
CAS қарорида таъкидланишича, Валиевага допинг-тест ижобий чиққани учун интизомий жазо чоралари қўлланилади, аммо бу ҳолатда конкида учувчини Ўйинларнинг яккалик баҳсларга қўймаслик унга тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин. Шунингдек, CAS комиссия россиялик аёл иши бўйича Олимпия ўйинларида жамоавий турнир билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқмаганини билдирди.