https://sputniknews.uz/20220214/xtv-maktablardagi-tungi-tadbirlarga-oqituvchilarni-majburiy-jalb-etish-taqiqlanadi--22728948.html
ХТВ: мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади
ХТВ: мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади
Sputnik Ўзбекистон
ХТВга сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
2022-02-14T15:41+0500
2022-02-14T15:41+0500
2022-02-14T15:41+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19278838_0:132:3073:1860_1920x0_80_0_0_53b62c4d91f6dcd91551821eeacde139.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) бу борада эслатиш билан чиқди.Таъкидланишича, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.Вазирлик мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18−30 ёш) ёшларга мўлжаллангани, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланганини эслатган.ХТВга мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.Талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19278838_122:0:2853:2048_1920x0_80_0_0_ade20c7d841bb619a1a7be317fad55ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактаблардаги тунги тадбирлар хтв мурожаат
мактаблардаги тунги тадбирлар хтв мурожаат
ХТВ: мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактабларда тунга қадар тадбирлар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) бу борада эслатиш билан чиқди.
Таъкидланишича, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Вазирлик мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18−30 ёш) ёшларга мўлжаллангани, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланганини эслатган.
ХТВга мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян тақиқланганини маълум қилади”, - дейилган
хабарда.Талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.