https://sputniknews.uz/20220214/ozbekistonning-ukrainadagi-elchixonasi-fuqarolardan-vahima-qilmaslikni-soradi-22727655.html
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқаролардан ваҳима қилмасликни сўради
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқаролардан ваҳима қилмасликни сўради
Sputnik Ўзбекистон
Элчихона Украина ҳудудидаги фуқаролардан дипломатик миссия билан алоқада бўлиб туриш, тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўраган.
2022-02-14T15:14+0500
2022-02-14T15:14+0500
2022-02-14T16:14+0500
жамият
украина
элчихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22727559_0:62:2870:1676_1920x0_80_0_0_4ca6a1a5c5b569af35c19d87ff946315.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди.“Дунё” АА хабарига кўра, элчихона Украина ҳудудидаги фуқаролардан дипломатик миссия билан алоқада бўлиб туриш, тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўраган.Хабарда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Киев-Тошкент-Киев йўналиши бўйича мунтазам рейслар амалга ошираётгани эслатилган. Фуқаролар хоҳлаган пайтда ватанга қайтишлари мумкин.Таъкидланишича, 13 февраль куни “UzАirways" Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида мунтазам авиапарвозни амалга оширган. Авиакомпания сайтида берилган маълумотларга кўра, икки йўналишда кейинги рейслар чоршанба (16 февраль) ва якшанба (20 февраль) кунига режалаштирилган.Фуқароларда саволлар пайдо бўладиган тақдирда, улар элчихонага электрон почтаси (embassy@uzbekistan.org.ua), телефон рақамлари (+38 044 5015000, +38 044 5014182) ёки дипломатларнинг Telegram манзиллари орқали мурожаат қилишлари мумкин.Аввалроқ қатор мамлакатлар хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларини Украина ҳудудини тарк этишга чақирган эди. Қолаверса, Киевдан айрим Ғарб мамлакатлари элчихоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари эвакуация қилинаётгани хабар қилинмоқда.Сўнгги кунларда Киев ва Ғарб давлатлари Украина чегарасида Россия томонидан гўёки тажовузкор хатти-ҳаракатлар кучайганидан хавотир билдиришмоқда. Москва шунга ўхшаш айбловларни рад этиб келмоқда ва ҳеч кимга таҳдид туғдирмаслиги ва ҳужум қилиш нияти йўқлигини такрорлаб келади. “Россия тажовузи” ҳақидаги хабарлардан эса Россия чегаралари яқинида НАТОнинг кўпроқ ҳарбий техникаларни жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.Аввалроқ Россия ТИВ Ғарбнинг “Россия тажовузи” ва Киевни ундан ҳимоя қилиш хусусидаги баёнотлари ҳам кулгили, ҳам хавфли эканини таъкидлаганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшинларининг мамлакат ҳудудида бир жойдан бошқа кўчирилиши ҳеч кимни хавотирга солмаслиги кераклигини қайд этганди.Мавзуга оид:
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0e/22727559_0:0:2553:1915_1920x0_80_0_0_124ab6a7b8426b4a5c172218764c443d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистоннинг украинадаги элчихонаси мурожаат
ўзбекистоннинг украинадаги элчихонаси мурожаат
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқаролардан ваҳима қилмасликни сўради
15:14 14.02.2022 (янгиланди: 16:14 14.02.2022) Элчихона Украина ҳудудидаги ўзбекистонликлардан тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўраган.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди.
“Дунё” АА хабарига кўра, элчихона Украина ҳудудидаги фуқаролардан дипломатик миссия билан алоқада бўлиб туриш, тасдиқланмаган, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва ваҳимага берилмасликни сўраган.
“Элчихона Украина давлат органлари, дипломатик корпус ва юртдошларимиз билан доимий алоқада”, - дейилади
мурожаатда.Хабарда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Киев-Тошкент-Киев йўналиши бўйича мунтазам рейслар амалга ошираётгани эслатилган. Фуқаролар хоҳлаган пайтда ватанга қайтишлари мумкин.
Таъкидланишича, 13 февраль куни “UzАirways" Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида мунтазам авиапарвозни амалга оширган. Авиакомпания сайтида берилган
маълумотларга кўра, икки йўналишда кейинги рейслар чоршанба (16 февраль) ва якшанба (20 февраль) кунига режалаштирилган.
Фуқароларда саволлар пайдо бўладиган тақдирда, улар элчихонага электрон почтаси (
embassy@uzbekistan.org.ua), телефон рақамлари (+38 044 5015000, +38 044 5014182) ёки дипломатларнинг Telegram манзиллари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Аввалроқ қатор мамлакатлар хавфсизлик нуқтаи назаридан фуқароларини Украина ҳудудини тарк этишга чақирган эди. Қолаверса, Киевдан айрим Ғарб мамлакатлари элчихоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари эвакуация қилинаётгани
хабар қилинмоқда.Сўнгги кунларда Киев ва Ғарб давлатлари Украина чегарасида Россия томонидан гўёки тажовузкор хатти-ҳаракатлар кучайганидан хавотир билдиришмоқда. Москва шунга ўхшаш айбловларни рад этиб келмоқда ва ҳеч кимга таҳдид туғдирмаслиги ва ҳужум қилиш нияти йўқлигини такрорлаб келади. “Россия тажовузи” ҳақидаги хабарлардан эса Россия чегаралари яқинида НАТОнинг кўпроқ ҳарбий техникаларни жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.
Аввалроқ Россия ТИВ Ғарбнинг “Россия тажовузи” ва Киевни ундан ҳимоя қилиш хусусидаги баёнотлари ҳам кулгили, ҳам хавфли эканини таъкидлаганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшинларининг мамлакат ҳудудида бир жойдан бошқа кўчирилиши ҳеч кимни хавотирга солмаслиги кераклигини қайд этганди.