"МИСиС"нинг Олмалиқ филиали: илғор талабаларга ҳоким стипендияси берилади
© Фото: пресс-служба филиала МИСиСИсполняющий обязанности хокима Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился со студентами Алмалыкского филиала "Национальный исследовательский технологический университет "МИСиС".
© Фото: пресс-служба филиала МИСиС
Oбуна бўлиш
"МИСиС"нинг Олмалиқ филиалида ўқиётган илғор талабалар учун 3 хил стипендия жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида талабалар билан учрашди.
© Фото: пресс-служба филиала МИСиСИсполняющий обязанности хокима Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился со студентами Алмалыкского филиала "Национальный исследовательский технологический университет "МИСиС".
Исполняющий обязанности хокима Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился со студентами Алмалыкского филиала "Национальный исследовательский технологический университет "МИСиС".
© Фото: пресс-служба филиала МИСиС
Зойир Мирзаев илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба хоналарини кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича масъуллар билан суҳбатлашди. Айниқса, филиал ҳузурида ташкил этилган “Гис-геомикс” илмий-ўқув ва муҳандислик марказида олиб борилаётган тадқиқот ишларига алоҳида қизиқиш билдирилди.
Ҳозирги кунда Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан республика кон-металлургия саноати корхоналари муаммолари юзасидан жами 810 миллион сўмлик хўжалик шартномалари имзоланган ва Инновацион ривожланиш вазирлиги эълон қилган амалий мавзу бўйича 1 миллиард 288 миллион сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилмоқда.
© Фото: пресс-служба филиала МИСиСИсполняющий обязанности хокима Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился со студентами Алмалыкского филиала "Национальный исследовательский технологический университет "МИСиС".
Исполняющий обязанности хокима Ташкентской области Зойир Мирзаев встретился со студентами Алмалыкского филиала "Национальный исследовательский технологический университет "МИСиС".
© Фото: пресс-служба филиала МИСиС
Ташриф доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашув ўтказилди. Унда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.
“Энг изланувчан ва интилувчан ёшларимиз дунёнинг энг илғор тажрибаларини бориб ўзлаштирсин, – деди Зойир Мирзаев. – Бу борадаги билим ва кўникмаларини ўзимизда татбиқ этсин. Шу билан бирга, ёшлар миллийлигимиз ва маънавиятимизни унутмаслиги керак. Мана шундай ёшлар учун "Вилоят ҳокими стипендияси"ни жорий этамиз”.
Шунингдек, суҳбат мобайнида инновацион ғоялар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва технологиялар йўналиши бўйича ОКМК АЖнинг стипендиялари берилиши бўйича дастур тайёрланадиган бўлди.