https://sputniknews.uz/20220214/mirziyoev-import-avtomobillari-uchun-boj-stavkalarini-pasaytirish-haqida-topshiriq-berdi-22735490.html
Мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
Мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
2022-02-14T19:04+0500
2022-02-14T19:04+0500
2022-02-14T19:05+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/55/13185575_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_67b25e3e5c93041789eaffdb28d6e942.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Мирзиёев импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди. Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/55/13185575_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_0193a1118714edaacda719b2c43e426a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
Мирзиёев импорт автомобиллари учун бож ставкаларини пасайтириш ҳақида топшириқ берди
19:04 14.02.2022 (янгиланди: 19:05 14.02.2022) Мирзиёев импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Мирзиёев импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди. Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.
"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди президент Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:
- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;
- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.