https://sputniknews.uz/20220214/andijonda-oqituvchilarning-uzr-sorashga-majburlanishi-amaldorlarga-qanday-chora-korildi-22730846.html
Андижонда ўқитувчиларнинг узр сўрашга мажбурланиши: амалдорларга қандай чора кўрилди
Андижонда ўқитувчиларнинг узр сўрашга мажбурланиши: амалдорларга қандай чора кўрилди
Sputnik Ўзбекистон
Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазосини белгилаган.
2022-02-14T16:54+0500
2022-02-14T16:54+0500
2022-03-30T20:27+0500
жамият
андижон
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22618930_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_dd94a41a2438f12e8a721c00b9efb2e5.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги ўқитувчиларнинг узр сўрашга мажбурланиши воқеаси ортидан қатор амалдорларга чора кўрилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 72-сон мактаб ўқитувчилари билан ўтказган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ва Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинган.Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида Марҳамат тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди. Туман ҳокими Бобур Йўлдошевга эса ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсизлиги сабаб ота-оналардан узр сўрагани айтилган хабар тарқалган эди. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов буни давлат сиёсатига қарши ҳаракат деб баҳолади. Кейинчалик Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев содир бўлган ҳолат юзасидан ўқитувчилардан узр сўраб чиқди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи узрбозликда туман ҳокимини айблади. Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/09/22618930_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_a6bfa1c52ce5dbb9b8cc4420b9846461.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон ўқитувчиларнинг узр сўраши айбдорларга қандай жазо берилди марҳамат тумани
андижон ўқитувчиларнинг узр сўраши айбдорларга қандай жазо берилди марҳамат тумани
Андижонда ўқитувчиларнинг узр сўрашга мажбурланиши: амалдорларга қандай чора кўрилди
16:54 14.02.2022 (янгиланди: 20:27 30.03.2022) Марҳамат ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бундан ташқари, мактаб директори ва туман халқ таълими мудири ишдан олинди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги ўқитувчиларнинг узр сўрашга мажбурланиши воқеаси ортидан қатор амалдорларга чора кўрилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилмоқда. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 72-сон мактаб ўқитувчилари билан ўтказган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ва Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинган.
Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида Марҳамат тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди. Туман ҳокими Бобур Йўлдошевга эса ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ўқувчиларнинг ўзлаштириши қониқарсизлиги сабаб ота-оналардан узр сўрагани айтилган
хабар тарқалган эди. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов буни давлат сиёсатига қарши ҳаракат
деб баҳолади. Кейинчалик Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев содир бўлган ҳолат юзасидан ўқитувчилардан
узр сўраб чиқди. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи узрбозликда туман ҳокимини айблади.