https://sputniknews.uz/20220213/vazir-uzr-sorashga-majburlangan-oqituvchilar-22703224.html
Вазир узр сўрашга мажбурланган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди
Вазир узр сўрашга мажбурланган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.
2022-02-13T10:17+0500
2022-02-13T10:17+0500
2022-02-13T15:54+0500
жамият
бахтиёр саидов
андижон вилояти
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0d/22703196_0:122:1300:853_1920x0_80_0_0_0e242078aea399161d33bb0ff55762fd.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарди. Бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди. У юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолади.Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилишини алоҳида қайд этди.Қайд этиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманидаги ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар тўпламини Бош прокуратурага юборган.Мавзуга оид:Андижонда ўқитувчиларнинг ота-оналардан узр сўраши: воқеага қандай муносабат билдирилмоқда
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0d/22703196_0:0:1300:975_1920x0_80_0_0_2acc0c375d55b1479f28e262ffa629ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
халқ таълими вазири бахтиёр саидов андижон ўқитувчиларнинг узр сўраши марҳаматлик ўқитувчилар учрашув ўқитувчилар ота оналар олдида узр сўрашди узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар
халқ таълими вазири бахтиёр саидов андижон ўқитувчиларнинг узр сўраши марҳаматлик ўқитувчилар учрашув ўқитувчилар ота оналар олдида узр сўрашди узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар
Вазир узр сўрашга мажбурланган андижонлик ўқитувчилар билан учрашди
10:17 13.02.2022 (янгиланди: 15:54 13.02.2022) Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов: ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида
ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.
Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарди. Бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди. У юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолади.
“Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни улуғлаш масаласини давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқиб, ўқитувчи жамиятимизнинг энг ҳурматли инсони бўлиши эканлигини доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Шундай экан, ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди. Шундай экан, бугун ҳар биримиз, ҳаттоки ўқитувчиларнинг ўзи ҳам шаъни ва обрўсини ошириш учун ҳаракат қилиши зарур”, — деди Бахтиёр Саидов ўқитувчилар билан учрашув чоғида.
Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилишини алоҳида қайд этди.
Қайд этиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманидаги ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар тўпламини Бош прокуратурага юборган.