Яқин йилларда қайси мутахассисларга талаб юқори бўлади

© Анна Желиховская / SputnikЯрмарка вакансий JobFest 2021 для студентов всех вузов по направлению IT в Университете Инха в Ташкенте
Ярмарка вакансий JobFest 2021 для студентов всех вузов по направлению IT в Университете Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон меҳнат бозорида қайси соҳа мутахассисларига талаб юқори бўлишига оид тадқиқот натижалари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Прогнозлаштириш ва мақроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) 2026 йилгача Ўзбекистон меҳнат бозорида бандлик прогнози бўйича тадқиқот ўтказди.
Прогнозга кўра, аҳолининг саноатда бандлик даражасидаги улуши 17,2 фоизгача ошади, қишлоқ хўжалигида эса 24,2 фоизгача қисқаради. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар улуши 58,6 фоизни ташкил этади.

Саноат

2026 йилга бориб саноатда бандлик даражаси 2020 йилдагига нисбатан 3,6 фоизга ошади. Бунга инвестиция дастурларида доирасида йирик саноат корхоналари ва кластерларнинг ташкил этилиши кўмак беради. Ишлаб чиқариш қувватларини кучайтириш ва янги ноанъанавий ишлаб чиқариш эвазига бу соҳа учун ҳар йили ўртача 150 минг кишига талаб бўлади.
Ҳудудлар (Бухоро, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари)ни ривожлантириш уларнинг саноатлашиш даражасини оширишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида саноатда бандлик ва меҳнат унумдорлигини оширади.
Ҳудудлар кесимида саноатда банд бўлганларнинг энг катта улуши Навоий (28,9 фоиз), Тошкент (22,8 фоиз), Фарғона (19,6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (20,3 фоиз)нинг ҳиссасига тўғри келади. Бу ерларда Саноатда банд бўлганларнинг 45 фоиздан ортиғи ишлайди.

Қишлоқ хўжалиги

Ушбу соҳада банд бўлганлар улуши 2026 йилга бориб 26,7 фоиздан 24,2 фоизгача камайиши кутилмоқда. Қишлоқ аҳолиси кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга жалб этилади.
Бу эса ўз навбатида соҳадаги экспорт ҳажмини кенгайтириш имконини беради. Қишлоқ хўжалигига ҳар йили ўртача 35 мингга яқин кадр зарур. Мазкур тармоқ учун кадрларга бўлган талабнинг пастлиги банд аҳолининг қишлоқ хўжалигидан озод этилиши ва ишлаб чиқаришга жалб этилиши билан асосланади.
“Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сонини кескин қисқартириш мумкин эмас, чунки аҳолининг 50 фоиздан ортиғи қишлоқларда истиқомат қилади. Қишлоқ хўжалигидан бундай тез озод қилиш ишсизлар сонини ошириб юбориши мумкин”, - дейилган хабарда.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг энг юқори улуши Сирдарё (46,8 фоиз), Жиззах (41,8 фоиз) ва Сурхондарё (36,3 фоиз) вилоятларига тўғри келади.

Хизмат кўрсатиш

Экспертлар 2026 йилга бориб бу соҳада банд бўлганларнинг улуши 58,6 фоизни этишини тахмин қилишмоқда. Бунда асосий эътибор кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва норасмий секторда ишлаётганлар сонини қисқартиришга қаратилади. Кадрларга бўлган талаб ҳар йили ўртача 220-250 минг кишини ташкил қилади.
Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳудудлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва механизмларни ҳисобга олган ҳолда ривожланади, шунингдек, масофадан туриб, шу жумладан қишлоқ жойларда онлайн кўрсатилаётган хизматлар кўламини рақамлаштириш ҳисобига кенгайтирилади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланади ва ушбу соҳада кадрларга талаб ортиши, аниқроғи йилига ўртача 3,3 мингдан ортиқ мутахассисга эҳтиёж сезилиши кутилмоқда.
Молия соҳасидаги мутахассисларга бўлган талаб барқарор ўсиб боради. Йиллик эҳтиёж 2 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Қурилиш, транспорт, савдо ва умумий овқатланиш каби тармоқларда ҳам бандлик даражаси ортади.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида банд бўлганлар улуши бироз ошади. Бу тармоқларда тайёрланаётган кадрлар сифатини оширишга жиддий эътибор берилади. Уй-жой коммунал хўжалигида бандлик даражаси барқарор суръатда ошиб боради.
Қандай қилиб дастурчи бўлиш мумкин: касбнинг ўзига хос жиҳатлари ва маоши ҳақида
Таъкидланишича, бу соҳа кўпроқ Тошкент шаҳрида (79 фоиз банд бўлганлар), Наманган (62 фоиз), Қашқадарё (62 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистонда (60 фоиз) ривожланади.
Келгусида Ўзбекистон меҳнат бозорида шифокорлар, муҳандислар, технологлар, дастурчилар ва юқори малакали ўқитувчиларга талаб юқори бўлиши кутилмоқда.
ПМТИ кадрларга бўлган талабни сифатли прогнозлаш учун ҳар чоракда иш берувчилар ўртасида кадрларга бўлган талабни касблар бўйича аниқлаш мақсадида сўров ўтказишни тавсия қилади.
Бу биринчи навбатда меҳнат бозорида кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш, талаб паст бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўл қўймаслик, шунингдек, иқтисодиётнинг кадрларга бўлган узоқ ва ўрта муддатли эҳтиёжини тармоқлар ва касблар бўйича сифатли прогнозларни ҳисоблаш имконини беради.
Пандемия таъсири: ўзбекистонлик дастурчилар Россияда кўпроқ иш излашни бошлашди
Янгиликлар лентаси
0