Олмалиқдаги ресторанда маст эркак ва аёллар ўртасида йирик жанжал рўй берди

© SputnikДрака, архивное фото
Драка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Oбуна бўлиш
“Марҳамат” ресторанида мижозлар оммавий муштлашиб кетишди. Тиббий кўрик уларнинг маст эканини аниқлаган.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги кафелардан бирида маст эркак ва аёллар ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) матбуот котиби воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Воқеа 11 февраль куни соат 21:30 да шаҳардаги “Марҳамат” ресторанида содир бўлган. У ерга Олмалиқ ички ишлар бошқармаси тезкор-тергов гуруҳи етиб борган.
Жанжал иштирокчилари икки эркак ва тўрт аёл ИИБга олиб келинган ва тиббий кўрик уларнинг маст эканини аниқлаган.
Ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтиши учун йўлланма берилган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ҳам ишга жалб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0