Кремль Путин ва Байден суҳбати тафсилотларини очиқлади

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин во время переговоров с президентом США Джозефом Байденом в режиме видеоконференции.
Президент РФ Владимир Путин во время переговоров с президентом США Джозефом Байденом в режиме видеоконференции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Америка президентларининг навбатдаги суҳбати Украина атрофидаги ёлғон хабарлар болалаётган пайтда бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден телефон орқали соатдан зиёд суҳбатлашишди. Суҳбат тафсилотларини Россия раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
“Суҳбат америкалик расмийлар томонидан гўёки Россиянинг Украинага бостириб кириши муқаррарлиги ҳақида хабарларни кўпиртиришаётгани вақтда бўлиб ўтди”, - дейди Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, “васваса энг юқорига нуқтасига етиб берган”.
Ушаков америкаликлар сунъий равишда вазиятни кескинлаштиришмоқда, “бостириш кириш” санасини айтишмоқда ва шу билан бирга иттифоқчилари билан биргаликда “Украинанинг ҳарбий мушакларини” шиширишмоқда. Бостириш кириш ҳақидаги хабарлар Украина Қуролли кучларининг эҳтимолий иғволи хатти-ҳаракатлари учун замин яратмоқда.
“Биз бу вазиятни шундай баҳолаймиз”, - деди Россия президенти ёрдамчиси.
Амалдор Америка етакчиси Байден кутилганидек Украина атрофидаги вазият кескинлашиши Россияга қарши эҳтимолий санкциялар қўлланишига сабаб бўлишини эслатгани таъкидлаган.
Путин ҳамкасбига Россия ва АҚШ бутун дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда қўлларидан келадиган барча ишни қилишлари кераклигини айтган.
Шунингдек, Россия етакчиси Ғарб Украинани Минск келишувларини бажаришга ундашга ҳаракат қилмаётганини билдирган.
Москва Украина атрофидаги ҳозирги вазиятда ёмон сценарийга йўл қўймаслик учун қўлдан келган ҳамма ишни қилишга чақиради, дея хулоса қилган Ушаков.

Украинадаги вазият

Путин ва Байденнинг суҳбати ғарб сиёсатчилари ва журналистларининг хаёлий Москванинг Украинадаги вазиятга оид режалари ҳақидаги мунтазам баёнотлари ортидан бўлиб ўтди.
“Politico” газетаси ўзининг “хабардор манбаларига” таянган ҳолда АҚШ президенти Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари ва НАТО раҳбари билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда Россиянинг Украинага “бостириб кириш” санаси 16 февраль куни деб айтгани ҳақида ёзди.
Бу баҳона билан НАТО Россия чегаралари яқинида ҳарбийлари сонини кўпайтирмоқда. Куни кеча АҚШ Польшага қўшимча равишда уч минг ҳарбий хизмачи ва Европага учта эсминец юборганини маълум бўлди.
Россия унга қўйилаётган уйдирма айбловларни рад этмоқда ва Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини эслатмоқда: Украина ҳукумати Донбассдаги чегара ҳудуди бўйлаб армияси шахсий таркибининг ярмини тўплади ва кўнгиллиларни тақиқланган қурол билан отмоқда.
Кремль ва Россия ТИВ “тажовуз ҳақидаги” ахборот ҳужумининг мақсади Россия чегаралари яқинида чет эл қўшинлари сонини ошириш эканини бир неча марта такрорлаган. АҚШ ва НАТО Украинани қурол-яроқ билан таъминлаб, уни ҳарбий ҳаракатларга ундамоқда ва бу ўз навбатида вазият кескинлашишининг асосий сабаби.

Мавзуга оид:

АҚШ элчихона ходимларига Украинани тарк этишни буюрди
Лавров Зеленский Ғарбга нима учун кераклигини тахмин қилди
“НАТО билан жанг қилишимиз керакми”: Путин Макрон билан музокаралардан сўнг нималар деди
Янгиликлар лентаси
0