Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

COVID-19дан сўнг организмда қандай касалликлар пайдо бўлиши мумкин?

© Sputnik / Alexandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишМедицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19
Медицинский сотрудник держит в руках шприц с вакциной от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2022
Oбуна бўлиш
Шифокорнинг қўшимча қилишича, коронавирус нафақат вирусли, балки сурункали касалликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.
COVID-19дан сўнг бошқа жиддий касалликлар пайдо бўлиши ва ривожланиши мумкин
COVID-19 яна қандай касалликларга “йўл очиши” мумкин? Бу ҳақида Россияда хизмат кўрсатган шифокор, терапевт Юрий Серебрянский Sputnik радиосида сўзлаб берди.
Коронавирус сабабли иммун тизимининг бузилиши, беморнинг нимжонлиги бошқа жиддий касалликларни ҳам пайдо қилиш эҳтимоли бор.
“Коронавирус билан оғриган инсонларда баланд ҳарорат туфайли тери намлиги даражаси кўтарилади. Бундай ҳолат грипп, парагрипп, пневмония ва аденовирус каби оддий респитатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Одатдагидек, бир касаллик ўтиб кетгандан сўнг бошқасига йўл очиб беради”, дейди шифокор.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, коронавирус нафақат вирусли, балки сурункали касалликларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
“Коронавирус нерв тизими ва иммунитетни кучсизлантиради. Бунинг оқибатида одамда олдин бўлган антииммун касалликлар ривожланиб кетиши мумкин. Ҳамда олдиндан ревматологик ва нафас йўллари аппаратлари касалликлари бўлса, COVID-19 билан оғриган пайтда сурункали шаклга ўтиши мумкин. Шунингдек, юрак-қон-томир касалликлари ҳам бундан мустасно эмас”, дейди шифокор Серебрянский.
Мутахассиснинг таъкидлашича, вакцина COVID-19 ўткир шаклини ўтказиб юбормасликнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0