Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади

© Государственное информагентство Туркменистана "Туркменистан сегодня"В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду
В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2022
Oбуна бўлиш
Туркманистон МСК навбатдан ташқари президент сайловига тайёргарликни бошламоқда. Сайлов 12 март куни бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ушбу йилнинг 12 март куни Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақида Туркманистон МСК раиси ёрдамчиси Безирген Караев маълум қилди.

“Туркманистон президенти топшириғига асосан Марказий сайлов комиссияси 12 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловига тайёрланишни бошлади”, - дейилган хабарда.

Бундан бироз олдин Туркманистон парламентининг юқори палатаси - “Халк Маслахати”нинг навбатдан ташқари мажлисида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат бошқарувини ёшларга бериш кераклиги ҳақида гапирган эди.
Шундан сўнг, Марказий Сайлов комиссиясига Туркманистон Конституцияси ва қонунчилигига асосан янги сайловларга тайёргарлик кўришни бошлаш вазифаси топширилган.
Маълумот учун, Туркманистон қонунчилигига кўра, ушбу мамлакат президенти бўлиш учун Туркманистонда туғилган, ёши 40дан ёш бўлмаган, давлат тилида сўзлашувчи, бундан олдин 15 йил давомида Туркманистонда яшаган ва Туркманистонда ишлаётган фуқаро бўлиши керак. Туркманистон президенти бевосита халқ томонидан 7 йилга сайланади. Туркманистонда сўнгги бор президент сайлови 2017 йилда бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0