Тожик-қирғиз чегарасида келишмовчилик юз берди - видео

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишТаджикское селение в пограничном районе
Таджикское селение в пограничном районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Oбуна бўлиш
Тожик-қирғиз чегарасида келишмовчилик юз берди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати ахборотига кўра, Қирғизистон томони Мақсат қишлоғида (Лейлек тумани) хўжалик ишлари олиб бораётган эди. Шу вақтда Тожикистоннинг 15-20 нафар фуқароси йиғилиб, бу ишларни тўхтатишни талаб қилди. Шунингдек, улар чегаранинг белгиланмаган қисмига бетон қуйишга тайёргарлик кўришни бошлади.
Можаронинг кучайишига йўл қўймаслик учун давлатлар чегара вакиллари чегаранинг ушбу қисмида барча ишларни тўхтатишга келишиб олдилар.
Одамлар тарқаб кетишди. Ҳозир ҳудудда вазият барқарор.
Тожикистон томон воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.
Янгиликлар лентаси
0