Қайси вақтда эрталабки бадантарбия хавфли
© Sputnik / Виталий БелоусовЗанятие людей старшего возраста в фитнес-центре
© Sputnik / Виталий Белоусов
Oбуна бўлиш
Мувозанатлаштирилган озиқ-овқат тизими ва эрталабки бадантарбия - узоқ умр гарови. Бироқ ҳар доим ҳам шундайми? Шундай вақтлар бўладики, эрталабки машқлар фойдадан кўра зарар келтиради. Кимларга эрталаб бадантарбия қилиш мумкин эмас? Мутахассис жавоб беради.
Жисмоний фаолликдаги чекловлар организмнинг жисмоний ҳолатига боғлиқ. Соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассис, нутрициолог Анастасия Александрова РИА Новостига тўғри бадантарбия қилиш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашди.
Нутрициологнинг сўзларига кўра, бадантарбия қилмаслик учун тўғридан-тўғри чекловлар йўқ. Бироқ эътиборга молик бир қанча омиллар борки, улар борасида шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
“Ҳар қандай жисмоний машқларни бажаришдан олдин тана ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ шамоллаш, яллиғланиш, қон кетиши, қон босими, жигар касалликлари ва ўсимталар бор йўқлигига эътибор бериш зарур. Бундан ташқари, баъзи машқларни бажариш умуман мумкин эмас”, - дейди шифокор.
Юрак, бўғимлар ва бел оғриғи билан муаммолари бор беморлар шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда махсус машқлар комплексини тузиб чиқиши керак.
Лесгафт номидаги профилактик тиббиёт университети кафедра бошлиғи Роза Цаллагованинг сўзларига кўра, уйқудан тургандан дарҳол бадантарбия қилиш саломатлик учун зарарли.
“Уйқудан турибоқ, дарҳол машқ бажариш, айтайлик, югуришга чиқиш саломатлик учун зарарли. Бу ҳолда одам ҳушини йўқотиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмнинг кескин уйғониши яхши эмас”,- дея таъкидлайди Цаллаганова.
Профессор тонгни узаниш ҳаракатларидан бошлашни тавсия қилади. Бу организмни уйғотишнинг фойдали ва ёқимли усулларидан бири.
Бундан ташқари, бадантарбия қилишдан олдин душ қабул қилиш ва бир стакан сув ичиш ҳам яхши одат.
Бадантарбия қилишда тез-тез йўл қўйиладиган хатолар:
бир хил машқлар организмни зериктиради;
ҳаво яхши айланмайдиган хонада машқ қилиш организмга қувват бермайди;
ноқулай кийим эркин ҳаракат қилишга халақит беради;
ҳаддан ташқари интенсив машқлар ва оғир жисмоний юкламалар чарчашга ва бўғимларда оғриққа сабаб бўлади;
машқ бажаришдан олдин организмни, яъни бўғим ва мушакларни қизитиш машқларини бажармаслик оқибатида жароҳатлар олиш мумкин.
Эрталабки машқларни ҳаво яхши айланадиган хонада ёки кўчада қилган маъқул. Шунингдек, машқ учун қулай кийимлардан фойдаланиш ҳам муҳим.