Медведев мигрантлар устидан назоратни кучайтириш ҳақида топшириқ берди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию
Зампред Совета безопасности РФ Д. Медведев провел заседание президиума Совета при президенте РФ по науке и образованию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Oбуна бўлиш
Мигрантлар зич бўлиб яшайдиган жойларда этник анклавлар пайдо бўлиш хавфи мавжуд - Дмитрий Медведев.
Мигрантлар зич бўлиб яшайдиган жойларда этник анклавлар пайдо бўлиш хавфи мавжуд, деб айтди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
Бу ўзига хос “давлат ичидаги давлат” шаклланиши хавфини келтириб чиқармоқда.
Медведев қатор миграция муаммоларини санаб ўтди:
“Кўпчилик мигрантлар рус тилини яхши билмайди, бу муаммони ҳал қилиш керак”;
️Россия ҳудудларининг деярли учдан бирида мигрантлар билан ишлаш дастурлари мавжуд эмас;
️Вазият ўзибўларчиликка ташлаб қўйилган, бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Россия ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг йирик диаспораларда 1 миллиондан 5 миллион кишигача, улар асосан Марказий Осиё давлатларидан келган фуқаролар.
Медведевнинг сўзларига кўра,️ Россияда хорижликлар учун шарт-шароит яратилиши керак, лекин устиворлик - миллий хавфсизлик ва россияликларнинг манфаатлари.
️Диаспоралар билан профилактика ишларини олиб бориш, мигрантларнинг яшаш жойлари устидан назоратни кучайтириш зарур.
Аввалроқ Путин мамлакат Хавфсизлик кенгашида мигрантлар бўйича комиссия тузганди. Унга Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев раҳбарлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0