Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ва мос инновация керак - вазир

CC BY-SA 3.0 / Artemev Nikolay / Ibrohim Yulchievich Abdurakhmonov Иброхима Абдурахмонов.
 Иброхима Абдурахмонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда инновацион ривожланиш қандай кетмоқда? Янги лойиҳалар, старт апларни ҳаётга татбиқ этиш учун қанча маблағ ажратилган? Батафсил мақоламизда.
ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Инновациялар ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ва мос бўлиши керак, деди АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов.
Маълумки ҳар бир ҳудуднинг тупроғи ҳам, иқлим шароитлари ҳам саноат ривожланиши ҳам ўзига хосдир. Шу сабабли яратилаётган инновациялар ҳам ҳудуд эҳтиёжи ва шароитларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши керак.
Бирданига ҳамма туманларни ривожлантиришнинг имкони бўлмаслиги мумкин, лекин алоҳида танлаб олинган ҳудудда тажриба ёки намуна сифатида ривожлантириш мумкин.
Ана шу мақсадда Наманганда - Чуст, Тошкентда – Оҳангарн, Фарғонада - Олтиариқ, Андижонда - Мархамат, Сирдарё вилоятида – Сирдарё тумани, Жиззахда - Дустлик, Самарқандда - Ургут, Бухорода - Ромтан, Қашқадарёда - Нишон, Сурхондарёда - Олтинсой, Қорақалпоғистонда - Нукус, Навоий вилоятида – Кармана туманлари танлаб олинди.
Ушбу туманлар вилоятдаги илмий салоҳиятни жалб қилган, рационализаторлик ғояларини бир жойга тўплаган ҳолда ва тадбиркорлар ва бошқа иқтидорлари таклифларидан келиб чиқаан ҳолда инновацион ривожлантирилади.
Ривожлантириш механизми қуйидагича бўлади: универстетларга ҳудуд муаммоларидан келиб чиққан ҳолда илмий ишланмалар берилади, бунинг доирасида ишлаб чиқилган лойиҳалар – тижоратлаштиришгача олиб борилади. Старт аплар ташкил қилинади. Тадбиркорлар таклифларини ўрганиб, керак бўлганда маблағ ажратилади.
Ана шундай мақсадлар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 125 млрд сум маблағ ажратилган. Бунинг эвазига инновацион ривожланиш учун танлаб олинган ҳар бир туманда 10-15 та лойиҳа, кичик корхоналар яратилади. У ерда аҳоли иш билан таъминланади, ёшлар ишга жалб қилинади.
Инновацион корхоналар мисоли сифатида қўйидагиларни келтириш мумкин.
Масалан, Қашқадарёдаги Нишон тумани чорвачиликка ихтисослашган. Лекин сўнгги йилларда қўрғоқчилик туфайли у ерда ерлар шўрлаган, аҳолига ем керак. Чўлда янтоқ кўп, лекин чорва фақат унинг учини ейди қолган қисми аччиқроқ бўлгани туфайли уни емайди.
"Биз уни уни йиғиб майдалаб турли қўшимчалар билан яралаштириб ем тайёрлашни йўлга қўйдик. Уни добавкалар ёрдамида балиқчиликка қуёнчиликка ёки қўй эчкиларга ҳам мослаштириш мумкин. Ҳозир килоси 200 минг сўмдан сотувга чиқарилиган. 15-35та ишчи ўринлари яратилди, - дейди вазир. - Бу лойиҳа ўзинин яхши кўрсатганидан сўнг Карманада иккинчисини ишга туширдик, Нукусда учинчиси ишга туширилмоқда. У ерда қамиш билан аралаштирилган".
"Ёки Олтинсойдаги мисол. У ерда бройлер товуқлар боқилар эди. Лекин улар аҳоли орасида унча оммавий эмас, чунки ё гўштга ё тухумга ихтисослашган бўлади. Биз вазиятни ўрганиб у ерда ҳинд югурдак ўрдаги етиштиришни йўлга қўйдик. Унга сув ҳавзаси керак эмас, жой бўлса бўлди югуриб юраверади. Ҳам гўшт ҳам тухум беради", - дейди Абдурахмонов.
Маълумот учун, бугунги кунда республиканинг барча вилоятларида иннвацион ривожланиш вазирлигининг бошлқармалари ташкил этилди. Учта ҳудуд инновацион ривожланиш ҳудуди деб танлаб олинди.
Янгиликлар лентаси
0