https://sputniknews.uz/20220210/ozbekiston--ajoyib-mamlakat---rossiyalik-blogerning-voqealardan-keyingi-intervyusi--22649746.html
“Ўзбекистон – ажойиб мамлакат!” – россиялик блогернинг воқеалардан кейинги интервьюси
“Ўзбекистон – ажойиб мамлакат!” – россиялик блогернинг воқеалардан кейинги интервьюси
Sputnik Ўзбекистон
Илгари Бухоро аэропортида рўйхатдан ўтказилмаган квадрокоптер билан ушланган россиялик блогер Максим Лимар 9 февраль куни Новосибирскка қайтиб кетди. Уйга қайтиши билан саёҳатидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.
2022-02-10T14:24+0500
2022-02-10T14:24+0500
2022-02-11T00:20+0500
жамият
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22647126_0:173:1080:781_1920x0_80_0_0_42d53372364a189b54f786ca5b6c1388.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Илгари Бухоро аэропортида рўйхатдан ўтказилмаган квадрокоптер билан ушланган ва уй қамоғида бўлган россиялик блогер Максим Лимар 9 февраль куни уйи, Новосибирскка қайтиб кетди. Уйга қайтиши билан Лимар Sputnik мухбири билан суҳбатлашди ва Ўзбекистонга қилган саёҳатидан олган таассуротлари ҳақида илк маротаба сўзлаб берди.Учувчисиз учадиган қурилма билан боғлиқ воқеага қарамасдан, Максим Лимар саёҳат яхши бўлиб ўтди деб ҳисоблайди. Зеро Ўзбекистонда кўришга арзигулик жойлар талайгина.“Олдиндан ҳеч қандай режалар (суратга олиш – Sputnik) тузмагандим. Шунчаки мамлакат бўйлаб саёҳатимнинг ролик туркумлари бўлади. Мен шаҳарлар бўйлаб сайр қилдим ва менга ўзгача ва қизиқ бўлган нарсаларни суратга олдим”, - дейди у.Сафар давомида Максим Лимар Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюришни режалаштирган ва қўлга олингунига қадар ҳар учала шаҳарни кўришга муваффақ бўлган.“Хоҳлаган нарсаларим тавсирга олдим ва ҳатто кўпроқ ҳам. Албатта, боришни истаган бошқа шаҳарларим ҳам бор эди, масалан, Фарғона, Хива, Андижон”, - дейди россиялик блогер. Бироқ аниқлик киритдики, яқин орада Ўзбекистонга қайтиши даргумон, чунки дрон билан боғлиқ воқеанинг асари барибир қолган.Шунга қарамасдан унга мамлакат жуда маъқул қилган.“Ўзбекистон – жуда ажойиб мамлакат. Ўзбекистон аҳолисига қўллаб-қувватлаганлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кутилмаган ва жуда ёқимли эди. Ташаккур!”, - деб Максим ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқлардаги постларига муносабат билдирди. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги блогер мамлакат учувчисиз учадиган қурилмани олиб кириш қоидаларини текшириб кўрмасдан хато қилган, деб ҳисоблашди, аммо, уларнинг фикрича, шу билан бирга у ҳеч қандай ёмон иш қилмаган.Лимарнинг аниқлик киритишича, Бухоро аэропортида қўлга олинишига сабабчи бўлган квадрокоптерни қолдириб келишга тўғри келган. Блогер янги дронни краудфандингёрдамида харид қилишни режалаштирган.Эслатиб ўтамиз, россиялик блогер Бухоро аэропортида чегара назоратидан ўтаётган пайтда рўйхатдан ўтказилмаган квадрокоптер сабаб ушланган эди.Бу қоидабузарлик учун мамлакат қонунчилигида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Аммо саёҳатчи блогер 7 февраль куни озод қилинди. Бунда россиялик дипломатларнинг ҳиссаси ҳам бўлди.Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг матбуот котиби Дмитрий Даниловнинг маълум қилишича, блогерга нисбатан ҳеч қандай жиддий чора кўрилмаган."Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади. Ўзбекистон аввалгидай меҳмондўст ва сайёҳлар учун очиқ мамлакат бўлиб қолмоқда. Лекин келишдан олдин ҳеч бўлмаса ушбу мамлакат қонунчилиги билан озгина бўлсада танишиш керак. Айниқса, сиз журналистика ёки блогерлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлсангиз" - деди Данилов.Унинг сўзларига кўра, қурилманинг вазнига қарамасдан, унда сурат ва видеога оладиган мосламалар ўрнатилган. Шу сабабли у рўйхатдан ўтказилиши шарт эди. Аввалроқ “Ўзавиация” ҳам шундай тушунтириш берган эди.Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан бошлаб учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган эди.2016 йил май ойидан учувчисиз қурилмаларни олиб кириш учун махсус рухсатнома олиш тартиби жорий этилган.2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эса Ўзбекистон қонунчилигида учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш учун 3 йилгача қамоқ жазоси жорий этилган.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22647126_0:72:1080:882_1920x0_80_0_0_a95e199d94e1d0c30f26b95940fe99d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россиялик блогер дрон бухоро максим лимар учувчисиз учиш аппарати максим лымарь квадрокоптер россиялик блогер ўзбекистонда ушланди
россиялик блогер дрон бухоро максим лимар учувчисиз учиш аппарати максим лымарь квадрокоптер россиялик блогер ўзбекистонда ушланди
“Ўзбекистон – ажойиб мамлакат!” – россиялик блогернинг воқеалардан кейинги интервьюси
14:24 10.02.2022 (янгиланди: 00:20 11.02.2022) 7 февраль куни Бухорода уй қамоғидан озод қилинган россиялик блогер Максим Лимар уйига қайтиб кетди ва Sputnik нашрига Ўзбекистондаги саёҳатдан олган таассуротлари ҳақида эксклюзив интервью берди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Илгари Бухоро аэропортида рўйхатдан ўтказилмаган квадрокоптер билан ушланган ва уй қамоғида бўлган
россиялик блогер Максим Лимар 9 февраль куни уйи, Новосибирскка қайтиб кетди. Уйга қайтиши билан Лимар
Sputnik мухбири билан суҳбатлашди ва Ўзбекистонга қилган саёҳатидан олган таассуротлари ҳақида илк маротаба сўзлаб берди.
Учувчисиз учадиган қурилма билан боғлиқ воқеага қарамасдан, Максим Лимар саёҳат яхши бўлиб ўтди деб ҳисоблайди. Зеро Ўзбекистонда кўришга арзигулик жойлар талайгина.
“Олдиндан ҳеч қандай режалар (суратга олиш – Sputnik) тузмагандим. Шунчаки мамлакат бўйлаб саёҳатимнинг ролик туркумлари бўлади. Мен шаҳарлар бўйлаб сайр қилдим ва менга ўзгача ва қизиқ бўлган нарсаларни суратга олдим”, - дейди у.
Сафар давомида Максим Лимар Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюришни режалаштирган ва қўлга олингунига қадар ҳар учала шаҳарни кўришга муваффақ бўлган.
“Хоҳлаган нарсаларим тавсирга олдим ва ҳатто кўпроқ ҳам. Албатта, боришни истаган бошқа шаҳарларим ҳам бор эди, масалан, Фарғона, Хива, Андижон”, - дейди россиялик блогер. Бироқ аниқлик киритдики, яқин орада Ўзбекистонга қайтиши даргумон, чунки дрон билан боғлиқ воқеанинг асари барибир қолган.
Шунга қарамасдан унга мамлакат жуда маъқул қилган.
“Ўзбекистон – жуда ажойиб мамлакат. Ўзбекистон аҳолисига қўллаб-қувватлаганлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кутилмаган ва жуда ёқимли эди. Ташаккур!”, - деб Максим ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқлардаги постларига муносабат билдирди. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги блогер мамлакат учувчисиз учадиган қурилмани олиб кириш қоидаларини текшириб кўрмасдан хато қилган, деб ҳисоблашди, аммо, уларнинг фикрича, шу билан бирга у ҳеч қандай ёмон иш қилмаган.
Лимарнинг аниқлик киритишича, Бухоро аэропортида қўлга олинишига сабабчи бўлган квадрокоптерни қолдириб келишга тўғри келган. Блогер янги дронни краудфандингёрдамида харид қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик блогер Бухоро аэропортида чегара назоратидан ўтаётган пайтда рўйхатдан ўтказилмаган квадрокоптер сабаб ушланган эди.
Бу қоидабузарлик учун мамлакат қонунчилигида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Аммо саёҳатчи блогер 7 февраль куни озод қилинди. Бунда россиялик дипломатларнинг ҳиссаси ҳам бўлди.
Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг матбуот котиби Дмитрий Даниловнинг маълум қилишича, блогерга нисбатан ҳеч қандай жиддий чора кўрилмаган.
"Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади. Ўзбекистон аввалгидай меҳмондўст ва сайёҳлар учун очиқ мамлакат бўлиб қолмоқда. Лекин келишдан олдин ҳеч бўлмаса ушбу мамлакат қонунчилиги билан озгина бўлсада танишиш керак. Айниқса, сиз журналистика ёки блогерлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлсангиз" - деди Данилов.
Унинг сўзларига кўра, қурилманинг вазнига қарамасдан, унда сурат ва видеога оладиган мосламалар ўрнатилган. Шу сабабли у рўйхатдан ўтказилиши шарт эди. Аввалроқ “Ўзавиация” ҳам шундай тушунтириш берган эди.
Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан бошлаб учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган эди.
2016 йил май ойидан учувчисиз қурилмаларни олиб кириш учун махсус рухсатнома олиш тартиби
жорий этилган.2019 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эса Ўзбекистон қонунчилигида учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш учун 3 йилгача қамоқ
жазоси жорий этилган.