https://sputniknews.uz/20220210/bosh-shifokor-pora-22643052.html
Қашқадарёда поликлиника бош шифокори пора билан қўлга тушди
Қашқадарёда поликлиника бош шифокори пора билан қўлга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори автомашиналар турар жойидан пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган.
2022-02-10T09:19+0500
2022-02-10T09:19+0500
2022-02-10T09:47+0500
ҳодисалар
қашқадарё вилояти
пора
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_0:208:2000:1333_1920x0_80_0_0_e1f63b891bfdac7ae786fab72d69efaa.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокорипора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.У бошқа бир фуқарога мазкур туман тиббиёт бирлашмасининг автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ёрдам ваъда қилган. Бош шифокор бу бирлашмадаги таниши орқали ёрдам бермоқчи бўлган. Хизмати эвазига 2 минг доллар талаб қилган. Шу пуллардан 500 доллар ва 10 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида қўлга олинган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани хабар қилинган эди.
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0d/22179280_162:0:1939:1333_1920x0_80_0_0_1d3ffab5f3d3b96b4b138c5b61cdc546.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё бош шифокор пора
қашқадарё бош шифокор пора
Қашқадарёда поликлиника бош шифокори пора билан қўлга тушди
09:19 10.02.2022 (янгиланди: 09:47 10.02.2022) Туманларидан биридаги Марказий поликлиника бош шифокори автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ўз "хизматини" таклиф қилган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокорипора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар бермоқда. У бошқа бир фуқарога мазкур туман тиббиёт бирлашмасининг автомашиналар турар жойидан давлат шерикчилиги асосида пуллик автотураргоҳ ташкил этиш учун 20 сотих ер ажратилишида ёрдам ваъда қилган. Бош шифокор бу бирлашмадаги таниши орқали ёрдам бермоқчи бўлган. Хизмати эвазига 2 минг доллар талаб қилган. Шу пуллардан 500 доллар ва 10 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушгани
хабар қилинган эди.