https://sputniknews.uz/20220210/akademik-edvard-rtveladze-vafot-etdi-22662338.html
Академик Эдвард Ртвеладзе вафот этди
Академик Эдвард Ртвеладзе вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
2022-02-10T20:34+0500
2022-02-10T20:34+0500
2022-02-10T20:47+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22659700_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1c680a74327316fcb5af69aac8e79aef.jpg
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди.Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди. У "Беруний" номидаги давлат мукофоти (1985), “Буюк хизматлари учун” (2001) ва “Меҳнат шуҳрати” (2003), "Эл юрт ҳурмати" (2017) ҳамда Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари (2001) билан тақдирланган. Шунингдек, у Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (2007) бўлган.Олим Европа профессорлар уюшмасининг дипломини олган (2007). Ўрта Осиё (Ўзбекистон — 1962 йилда, Туркманистон 1961 йилда) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22659700_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ae1267138a4141b98893448cf7fb96f3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
академик эдвард ртвеладзе вафот этди
академик эдвард ртвеладзе вафот этди
Академик Эдвард Ртвеладзе вафот этди
20:34 10.02.2022 (янгиланди: 20:47 10.02.2022) Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Васильевич 80 ёшида вафот этди.
Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди.
Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Польша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган.
1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди. У "Беруний" номидаги давлат мукофоти (1985), “Буюк хизматлари учун” (2001) ва “Меҳнат шуҳрати” (2003), "Эл юрт ҳурмати" (2017) ҳамда Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари (2001) билан тақдирланган. Шунингдек, у Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (2007) бўлган.
Олим Европа профессорлар уюшмасининг дипломини олган (2007). Ўрта Осиё (Ўзбекистон — 1962 йилда, Туркманистон 1961 йилда) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.