Тоқаев: Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир

© Фото: официальный сайт Президента Республики КазахстанПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и председатель законодательной палаты Узбекистана Нурдинжон Исмоилов
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев и председатель законодательной палаты Узбекистана Нурдинжон Исмоилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди. Бу ҳақда Оқўрда матубот хизмати хабар бермоқда.
Тоқаев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил декабрь ойида Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини юқори баҳолаган ва бу Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш имконини берганини таъкидлаган.
“Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шу боис биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Иттифоқчилик муносабатларимиз кенг кўламли, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар-маданий соҳаларни қамраб олади. Бу борада парламент дипломатияси алоҳида ўрин тутади”, - деди Қозоғистон етакчиси.
Нурдинжон Исмоилов, ўз навбатида, Тоқаевга учрашув учун миннатдорлик билдирган ҳамда Ўзбекистон президентининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказган.
Янгиликлар лентаси
0