Қуролга эга бўлишнинг минимал ёши оширилиши мумкин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПокупатель осматривает травматический пистолет, архивное фото
Покупатель осматривает травматический пистолет, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси депутатлари янги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистонда фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқи 21 ёшдан 25 ёшга оширилиши кутилмоқда.
Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг хабар қилишича, бу янги қонун лойиҳасида назарда тутилган.
Депутатнинг ёзизича, бу ҳуқуққа Қозоғистон, Беларусь, Туркманистон, Норвегия, Канада, Венгрия, Швейцария, Финландия, Латвия, Австрия ва АҚШда 18 ёшда, Қирғизистонда 20 ёшда, Германия, Молдова, Франция, Филиппин, Аргентина, Чехияда 21 ёшда, Литвада 23 ёшда, Бразилия ва Гватемалада 25 ёшда эга бўлиш мумкин.
2019 йил июлида Ўзбекистоннинг Қурол тўғрисидаги қонуни имзоланган эди. Қонунга кўра қуролнинг қуйидаги турлари фарқланди: фуқаровий қурол; хизмат қуроли; жанговар қурол. Фуқаровий қурол жумласига ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроллари киради.
Амалдаги қонунда 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлганлар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди
Қурол сотиб олиш ва қўллаш тартиби қандай?
Ўзбекистонликлар эндиликда ўзи истаган қуролни сотиб олиши мумкинми?
Янгиликлар лентаси
0