Путин ва Макрон музокаралари: катта стол мемларга айланди - фото

© Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Икки давлат раҳбарларининг салкам олти соат давом этган учрашуви ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди ва кўплаб мемлар пайдо бўлди.
Кремлда Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон ўртасида олти соатлик музокаралар бўлиб ўтди.
Бироқ ижтимоий тармоқлар ва ОАВларини икки давлат раҳбарларининг учрашувини ташкил этилиши ўзига жалб этди.
Музокаралардан сўнг интернетда Путин ва Макрон катта стол атрофида бир-бирига қарама-қарши ўтиргани акс этган сурат ва видеолар пайдо бўлди. Интернет фойдаланувчилари бу воқеани тезда мемга айлантиришди.
2021 йилда АҚШ президенти Жо Байден инаугурациясида мемга айланган америкалик сенатор Берни Сандерс сурати ҳам мемга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 феврал, душанба куни Россия ва Франция президентлари Москвада музокара ўтказишди, учрашув беш соатдан ортиқ давом этди. Украинадаги вазият, НАТО сиёсати ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0