https://sputniknews.uz/20220209/ozbekiston-magistral-elektr-tarmoqlari-tizimi-22627353.html
Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими янада ривожлантирилади
Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими янада ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон электр энергетика сектори трансформация қилинади, магистрал электр тармоқлари тизими ривожлантирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.
2022-02-09T13:23+0500
2022-02-09T13:23+0500
2022-02-09T13:23+0500
иқтисод
электр энергияси
энергетика вазирлиги
жаҳон банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21679318_501:674:2197:1628_1920x0_80_0_0_88441804208ba8a39a815d9690e6687a.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон электр энергетика сектори трансформация қилинади, магистрал электр тармоқлари тизими ривожлантирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тегишли қарорда кўзда тутилган.Ҳужжат республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинди.Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилади. Бунда хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда инвестиция лойиҳаларини қуйидаги маблағлар ҳисобига молияштириш келишилган:- Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн долларга тенг имтиёзли ва 50 млн долларга тенг имтиёзсиз кредитлари;- Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн долларга тенг имтиёзли кредити ва 4 млн долларга тенг грант маблағлари.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21679318_221:0:2392:1628_1920x0_80_0_0_5e614c09a776548456d3c45b0d7eb073.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими жаҳон банки электр энергетика сектори трансформацияси
ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими жаҳон банки электр энергетика сектори трансформацияси
Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари тизими янада ривожлантирилади
Мамлакат электр энергетика секторини трансформация қилиш режалаштирилган. Бунда Жаҳон банки ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жаҳон банки иштирокида Ўзбекистон электр энергетика сектори трансформация қилинади, магистрал электр тармоқлари тизими ривожлантирилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган
тегишли қарорда кўзда тутилган.
Ҳужжат республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш, тизимли аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш;
Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (II фаза);
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган ва маблағлар иқтисод қилиниши кутилаётган халқаро молия институтларининг кредитлари рўйхати.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги 110-500 кВ кучланишли тақсимловчи қурилмалар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфига баланс қиймати бўйича штат бирликлари билан бирга ўтказилади. Бунда хўжалик жамиятларининг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки ва мулкий ҳуқуқлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан 2021 йил 25 июнда инвестиция лойиҳаларини қуйидаги маблағлар ҳисобига молияштириш келишилган:
- Халқаро тараққиёт уюшмасининг 330 млн долларга тенг имтиёзли ва 50 млн долларга тенг имтиёзсиз кредитлари;
- Яшил иқлим жамғармасининг 43 млн долларга тенг имтиёзли кредити ва 4 млн долларга тенг грант маблағлари.