Москва вилоятида 4 нафар хорижлик дўконга ҳужум қилиб, кассачи аёлни ўлдиришди – видео

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПолиция и скорая помощь
Полиция и скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Москва вилоятида 4 нафар хорижлик “Пятёрочка” дўконига ҳужум қилиб, кассачи аёлни ўлдиришди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Кечаси Москва вилоятидаги Истра шаҳридаги Новопетровское қишлоғидаги “Пятёрочка” супермаркетига 4 нафар хорижлик бейсбол биталар билан бостириб кириб, ходимларга ҳужум қилишди.
Кассадан 96 минг рублни олиб, қочиб кетишди.
Сотувчи аёл олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди, дўкон директори ва унинг турмуш ўртоғи шифохонага ётқизилди.
Ҳужум қилган кишилар қўлга олинди. Уларнинг барчаси - қўшни давлатлардан бирининг фуқаролари.
Хорижликларнинг бошқа бундай жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Талончилик ва ўлимга олиб келган оғир тан жароҳатларини етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговчилар хорижликларнинг Россияда бўлиши қонунийлигини текширади.
Ҳозирда терговчилар ва криминалистика мутахассислари гувоҳларни сўроқ қилишмоқда, ҳужумчиларнинг яшаш жойида тинтувлар ўтказилмоқда. Ҳужум қилганларга нисбатан айблов эълон қилиниб, эҳтиёт чораси танланади.
Янгиликлар лентаси
0