https://sputniknews.uz/20220209/garb-rossiyani-qanday-jazolashni-oylayapti-22638834.html
Ғарб Россияни қандай жазолашни ўйлаяпти
Ғарб Россияни қандай жазолашни ўйлаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Россия “цивилизациялашган дунё”нинг зарбасига жавоб бера олади, фақат сиёсий авантюристларнинг гаровига айланган оддий европаликларга одам ачинади.
2022-02-09T22:00+0500
2022-02-09T22:00+0500
2022-02-09T22:00+0500
колумнистлар
европа иттифоқи
ақш
газ қувури
шимолий оқим-2
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1c/15071615_0:0:3335:1876_1920x0_80_0_0_d8ebbf5fc60855738259c9d5eb370f88.jpg
Cўнгги икки кун ичида Вашингтонда иккита йирик Б.лар дуэти – яъни Боррелл ва Блинкен, ёки айтайлик, Блинкен ва Боррелл, америкалик ва европалик икки асосий дипломат қандай қилиб Москва учун фитналар қўзғаш ва ёмон ишлар қилиш борасида музокаралар олиб борди.Ёки уларнинг доирасида шундай гапириш қабул қилингандек, “геосиёсий жиҳатдан Россияни тийиб туриш” масалалари муҳокама қилинди.Икки ҳурматли жаноб, тўғрироғи, бир жаноб ва бир кабальеро ҳамраислик лавозимини эгаллаган Трансатлантик музокаралар АҚШ - Европа Иттифоқи Энергетика кенгаши доирасида бўлиб ўтди.Жамоавий иш бор жойда дўстлик ҳам бўлади: якуний матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг халқаро ишлар ва хавфсизлик бўйича Олий вакили кўп қиррали расмий унвонига қарамай, Блинкен жаноблари билан қанчалар дўст эканликларини “Қадрдон Тони” дея ҳар сафар шаъма қилиб турди.Бундан ташқари, ўринбосар фон дер Ляйен америкаликлардан Европа рус энерготашувчиларидан маҳрум бўлганда ҳамда мамлакатимиз ва коллектив Европа ўртасида инқироз кучайган тақдирда қандай қилиб Америка уларни қўллаб-қувватламоқчи эканликларини билиш учун Вашингтонга учиб келди.Вашингтонга парвоз қилиш ва Блинкен билан омма олдида дўст бўлишдан олдин Боррел ўз блогида навбатдаги постини эълон қилди ва у ерда “Россия газ ёрдамида ҳаммани шантаж қилишда давом этиш ниятида”, деб такроран ёзиб қўйди.Боррелл ўз миясидаги хомхаёллар билан гаплашгунча, у халқаро майдонда вакиллик қиладиган коллектив Европа мамлакатларида нималар содир бўлаётганини кўриб чиқамиз.Боррелл жаноблари “Россия газининг хиёнати” ҳақидаги постини айни таҳрирлаётган пайтда бу бадавлат бирлашган Европада камида 35 миллион киши-овқат сотиб олишми ёки электр ва иссиқлик учун тўлаш керакми деган танлов олдида турган эди.Ўттиз беш миллион киши - бу аслида Европа Иттифоқига аъзо бўлган бир нечта давлатларнинг умумий аҳолиси, қолган португаллар, литваликлар, ирландлар, истисносиз, қариялар ва гўдаклар ҳам оч қоринга аммо иссиқ уйда ухлашми ёки тўқ қоринга совуқ уйда ухлаш дилеммаси қаршисида турибди.Боррелл камбағаллардан узоқда, лекин уларнинг ҳукуматлари ҳали ҳам унинг қўлида. Европа Иттифоқига аъзо деярли барча давлатларнинг расмийлари камбағалларга электр ва иссиқлик учун тўловларни минимал даражада енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқда.Бу аслида инсонпарварлик юзасидан эмас, балки ўзини ҳимоя қилиш туйғусидан қилиняпти: ўзини зўрға оёққа турғизаётган ЕИ иқтисодиёти "сариқ жилетлилар" қўзғолони дея аталгандек иккинчи Жакерия норозиликларига дош бера олмайди.Бу садақалар европалик камбағалларнинг молиявий аҳволини тубдан ўзгартира олмайди, бироқ кам бўлсада ҳеч нарсадан кўра яхшироқ албатта.Европа Иттифоқининг муҳим назорат органлардан бири, ўз бирдамлиги билан фахрланадиган ҳамжамият "агар бу имтиёзлар қайта тикланмайдиган углерод энерготашувчилардан фойдаланиш тўловлари ҳисобига тарқатилаётган бўлса орган ЕИ аҳолисига бундай ёрдам кўрсатишга қатъиян қарши” эканлигини билдирди.Бу қарорни иттифоққа аъзо мамлакатлар суверен бюджетини ҳам назорат қиладиган ЕИ Ҳисоб палатаси маълум қилди.Европадаги камбағаллар эса қишлоқларда яшашмоқда, уйларини солярка билан иситишмоқда ва дизел ёқилғиси билан ишлайдиган машиналар ҳайдашмоқда.Чунки бу тарзда яшаш анча арзонроқ.Эрта тонгда туриб ва кеч уйқуга кетадиганлар эса машаққатлар билан зўрға рўзғор тебратади. Натижада эса фаровон ва тўкин-сочин евробюрократия янада каттароқ қашшоқлик таҳдиди билан месседж юборади.Хўп, агар бу мисол етарли ва ёрқин бўлмаса яна бошқасини келтирамиз: ҳозирча газ қувурлари ишлаб турган ва Россия ЕИни газ билан таъминлаб турган бир пайтда (Россиянинг Германияда кўк ёқилғи улуши 46%ни , Францияда эса тахминан 20%ни ташкил қилади), инфляция қандай рекордларга қодир бўлса барчасини ўрнатмоқда. Ҳимояга муҳтож қатлам истеъмол саватчаси нархи эса кўпчиган хамир каби ошиб боряпти. Ёқилғи нархи янада кўтарилса нима бўлишини тасаввур қилаверинг.Аммо бундай фикрлар Боррелл ва Блинкен дуэтини тўхтата оладими?Албатта йўқ.Уларнинг арияларида, узр, маърузаларида "аниқ ва хавфли русча таҳдид"га ҳам ўрин топилди. Шу билан бирга ушбу "таҳдид" ни ўйлаб топганлик мулоҳазалари ва таҳдидга қарши курашга джентельмен ва кабальероларга хос маблағ топгандан сўнг улар аллақачон ишга киришишга тайёр бўлишди.Шунингдек, Боррелл америкалик ҳамкасби (ва дўсти)нинг АҚШ энергия таъминоти бўйича Европа Иттифоқини қандай сақлаб қолиш ниятида эканлигини билиш учун ҳам Вашингтонга ташриф буюрган.“Россиянинг Украинага тажовузи” ҳақидаги барча жазавалар аслида рақобатчини катта ҳажмдаги ва шу сабаб мазали умумевропа бозоридан сиқиб чиқаришнинг усулларидан бири эканлиги барча ақлли одамларга аллақачон аён бўлган.Модомики бизнес, иқтисодий алоқалар, мамлакатимизнинг шартнома мажбуриятларини бажариши борасида Россияни обрўсизлантириш имконсиз иш бўлгани учун “Украинага ҳужум” афсонасини ўйлаб топишди.Бу, аслида Дон Корлеоне айтганидек: "фақат бизнес, шахсий ҳеч нарса эмас".Рақобатчини сиқиб чиқаришнинг худди шундай схемаси Белоруссияга ҳам қўлланган эди. Бир йилдан камроқ вақт олдин Белоруссияга калий экспортига чеклов чоралари киритилди.Ва бу ерда Европа деҳқонларининг жабр кўргани ҳам муҳим эмас (ёзда ҳосилнинг кам бўлганига балки ЕИнинг аграр соҳасида белорус ўғитларини тежаши сабаб бўлмадимикин?) бироқ америкалик ва канадаликлар глобалистик сиёсий тузилма ташлаган мия суягини бажонидил ғажишга киришиб кетишди.Ва мана энди Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вашингтондан бир кун аввал Жо Байден томонидан юборилган (“Россия яна ёмон ниятда бўлса "Шимолий оқим 2" содир бўлмайди”) сигнални қўлга олиб, "Россия газидан тўлиқ воз кечиш" мумкинлиги ҳақида гапиришни бошлади.Тўғри, бу таҳдидлар, чиқишлар “Россияга қандай қилиб биргаликда қаршилик кўрсатиш” нақоротларни ижро этиш билан бирга пиар ва ОАВнинг шов-шувларидан нарёғига ўтмайди. Ҳозирча буларнинг бари шунчаки гап, шунчаки ҳавонининг ларзага келиши холос.Бироқ вектор ноаниқ.Биз “цивилизациялашган дунё” бермоқчи бўлган зарбага жавоб бера оламиз. Бизда бунинг учун мотивация ҳам, куч ҳам ва жавоб бера олишимизга бўлган ишонч ҳам бор.Бундай вазиятда фақат сиёсий авантюристларнинг гаровига айланган оддий европаликларгагина ачинади киши.Глобалистларни рози қилиш учун исботлаб бўлмайдиган нарсаларни исботлашга уринаётган ўша комедиячиларга энди ҳатто испанча уят билан ҳам қараб бўлмайди. "Россияни геосиёсий ушлаб туриш" деб аталадиган ушбу шапитонинг қанчалар иш бераётганига келсак, фақат бир нарсани айтиш мумкин: "Энди зерикарли, қизлар!".
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1c/15071615_110:0:2841:2048_1920x0_80_0_0_3e430745464f580fe41f16f910e9c8ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
россия еи ақш боррель блинкен шимолий оқим европаликлар
россия еи ақш боррель блинкен шимолий оқим европаликлар
Ғарб Россияни қандай жазолашни ўйлаяпти
Россия “цивилизациялашган дунё”нинг зарбасига жавоб бера олади, фақат сиёсий авантюристларнинг гаровига айланган оддий европаликларга одам ачинади.
Cўнгги икки кун ичида Вашингтонда иккита йирик Б.лар дуэти – яъни Боррелл ва Блинкен, ёки айтайлик, Блинкен ва Боррелл, америкалик ва европалик икки асосий дипломат қандай қилиб Москва учун фитналар қўзғаш ва ёмон ишлар қилиш борасида музокаралар олиб борди.
Ёки уларнинг доирасида шундай гапириш қабул қилингандек, “геосиёсий жиҳатдан Россияни тийиб туриш” масалалари муҳокама қилинди.
Икки ҳурматли жаноб, тўғрироғи, бир жаноб ва бир кабальеро ҳамраислик лавозимини эгаллаган Трансатлантик музокаралар АҚШ - Европа Иттифоқи Энергетика кенгаши доирасида бўлиб ўтди.
Жамоавий иш бор жойда дўстлик ҳам бўлади: якуний матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг халқаро ишлар ва хавфсизлик бўйича Олий вакили кўп қиррали расмий унвонига қарамай, Блинкен жаноблари билан қанчалар дўст эканликларини “Қадрдон Тони” дея ҳар сафар шаъма қилиб турди.
Бундан ташқари, ўринбосар фон дер Ляйен америкаликлардан Европа рус энерготашувчиларидан маҳрум бўлганда ҳамда мамлакатимиз ва коллектив Европа ўртасида инқироз кучайган тақдирда қандай қилиб Америка уларни қўллаб-қувватламоқчи эканликларини билиш учун Вашингтонга учиб келди.
Вашингтонга парвоз қилиш ва Блинкен билан омма олдида дўст бўлишдан олдин Боррел ўз блогида навбатдаги постини эълон қилди ва у ерда “Россия газ ёрдамида ҳаммани шантаж қилишда давом этиш ниятида”, деб такроран ёзиб қўйди.
Боррелл ўз миясидаги хомхаёллар билан гаплашгунча, у халқаро майдонда вакиллик қиладиган коллектив Европа мамлакатларида нималар содир бўлаётганини кўриб чиқамиз.
Боррелл жаноблари “Россия газининг хиёнати” ҳақидаги постини айни таҳрирлаётган пайтда бу бадавлат бирлашган Европада камида 35 миллион киши-овқат сотиб олишми ёки электр ва иссиқлик учун тўлаш керакми деган танлов олдида турган эди.
Ўттиз беш миллион киши - бу аслида Европа Иттифоқига аъзо бўлган бир нечта давлатларнинг умумий аҳолиси, қолган португаллар, литваликлар, ирландлар, истисносиз, қариялар ва гўдаклар ҳам оч қоринга аммо иссиқ уйда ухлашми ёки тўқ қоринга совуқ уйда ухлаш дилеммаси қаршисида турибди.
Боррелл камбағаллардан узоқда, лекин уларнинг ҳукуматлари ҳали ҳам унинг қўлида. Европа Иттифоқига аъзо деярли барча давлатларнинг расмийлари камбағалларга электр ва иссиқлик учун тўловларни минимал даражада енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Бу аслида инсонпарварлик юзасидан эмас, балки ўзини ҳимоя қилиш туйғусидан қилиняпти: ўзини зўрға оёққа турғизаётган ЕИ иқтисодиёти "сариқ жилетлилар" қўзғолони дея аталгандек иккинчи Жакерия норозиликларига дош бера олмайди.
Бу садақалар европалик камбағалларнинг молиявий аҳволини тубдан ўзгартира олмайди, бироқ кам бўлсада ҳеч нарсадан кўра яхшироқ албатта.
Европа Иттифоқининг муҳим назорат органлардан бири, ўз бирдамлиги билан фахрланадиган ҳамжамият "агар бу имтиёзлар қайта тикланмайдиган углерод энерготашувчилардан фойдаланиш тўловлари ҳисобига тарқатилаётган бўлса орган ЕИ аҳолисига бундай ёрдам кўрсатишга қатъиян қарши” эканлигини билдирди.
Бу қарорни иттифоққа аъзо мамлакатлар суверен бюджетини ҳам назорат қиладиган ЕИ Ҳисоб палатаси маълум қилди.
Европадаги камбағаллар эса қишлоқларда яшашмоқда, уйларини солярка билан иситишмоқда ва дизел ёқилғиси билан ишлайдиган машиналар ҳайдашмоқда.
Чунки бу тарзда яшаш анча арзонроқ.
Эрта тонгда туриб ва кеч уйқуга кетадиганлар эса машаққатлар билан зўрға рўзғор тебратади. Натижада эса фаровон ва тўкин-сочин евробюрократия янада каттароқ қашшоқлик таҳдиди билан месседж юборади.
Хўп, агар бу мисол етарли ва ёрқин бўлмаса яна бошқасини келтирамиз: ҳозирча газ қувурлари ишлаб турган ва Россия ЕИни газ билан таъминлаб турган бир пайтда (Россиянинг Германияда кўк ёқилғи улуши 46%ни , Францияда эса тахминан 20%ни ташкил қилади), инфляция қандай рекордларга қодир бўлса барчасини ўрнатмоқда. Ҳимояга муҳтож қатлам истеъмол саватчаси нархи эса кўпчиган хамир каби ошиб боряпти. Ёқилғи нархи янада кўтарилса нима бўлишини тасаввур қилаверинг.
Аммо бундай фикрлар Боррелл ва Блинкен дуэтини тўхтата оладими?
Уларнинг арияларида, узр, маърузаларида "аниқ ва хавфли русча таҳдид"га ҳам ўрин топилди. Шу билан бирга ушбу "таҳдид" ни ўйлаб топганлик мулоҳазалари ва таҳдидга қарши курашга джентельмен ва кабальероларга хос маблағ топгандан сўнг улар аллақачон ишга киришишга тайёр бўлишди.
Шунингдек, Боррелл америкалик ҳамкасби (ва дўсти)нинг АҚШ энергия таъминоти бўйича Европа Иттифоқини қандай сақлаб қолиш ниятида эканлигини билиш учун ҳам Вашингтонга ташриф буюрган.
“Россиянинг Украинага тажовузи” ҳақидаги барча жазавалар аслида рақобатчини катта ҳажмдаги ва шу сабаб мазали умумевропа бозоридан сиқиб чиқаришнинг усулларидан бири эканлиги барча ақлли одамларга аллақачон аён бўлган.
Модомики бизнес, иқтисодий алоқалар, мамлакатимизнинг шартнома мажбуриятларини бажариши борасида Россияни обрўсизлантириш имконсиз иш бўлгани учун “Украинага ҳужум” афсонасини ўйлаб топишди.
Бу, аслида Дон Корлеоне айтганидек: "фақат бизнес, шахсий ҳеч нарса эмас".
Рақобатчини сиқиб чиқаришнинг худди шундай схемаси Белоруссияга ҳам қўлланган эди. Бир йилдан камроқ вақт олдин Белоруссияга калий экспортига чеклов чоралари киритилди.
Ва бу ерда Европа деҳқонларининг жабр кўргани ҳам муҳим эмас (ёзда ҳосилнинг кам бўлганига балки ЕИнинг аграр соҳасида белорус ўғитларини тежаши сабаб бўлмадимикин?) бироқ америкалик ва канадаликлар глобалистик сиёсий тузилма ташлаган мия суягини бажонидил ғажишга киришиб кетишди.
Ва мана энди Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вашингтондан бир кун аввал Жо Байден томонидан юборилган (“Россия яна ёмон ниятда бўлса "Шимолий оқим 2" содир бўлмайди”) сигнални қўлга олиб, "Россия газидан тўлиқ воз кечиш" мумкинлиги ҳақида гапиришни бошлади.
Тўғри, бу таҳдидлар, чиқишлар “Россияга қандай қилиб биргаликда қаршилик кўрсатиш” нақоротларни ижро этиш билан бирга пиар ва ОАВнинг шов-шувларидан нарёғига ўтмайди. Ҳозирча буларнинг бари шунчаки гап, шунчаки ҳавонининг ларзага келиши холос.
Биз “цивилизациялашган дунё” бермоқчи бўлган зарбага жавоб бера оламиз. Бизда бунинг учун мотивация ҳам, куч ҳам ва жавоб бера олишимизга бўлган ишонч ҳам бор.
Бундай вазиятда фақат сиёсий авантюристларнинг гаровига айланган оддий европаликларгагина ачинади киши.
Глобалистларни рози қилиш учун исботлаб бўлмайдиган нарсаларни исботлашга уринаётган ўша комедиячиларга энди ҳатто испанча уят билан ҳам қараб бўлмайди. "Россияни геосиёсий ушлаб туриш" деб аталадиган ушбу шапитонинг қанчалар иш бераётганига келсак, фақат бир нарсани айтиш мумкин: "Энди зерикарли, қизлар!".