Электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғи кенгайтирилади

© AFP 2023 / JACK TAYLORA charging cable hangs next to a BMW 530e M Sport car at the Thailand International Motor Expo 2021 in Bangkok on December 2, 2021.
A charging cable hangs next to a BMW 530e M Sport car at the Thailand International Motor Expo 2021 in Bangkok on December 2, 2021. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш дастури 2022 йил охиригача ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жорий йилда электромобилларни қувватлантириш станциялари тармоғини яратиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Бу йўналишдаги ишлар Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида олиб борилмоқда. Дастурни 2022 йилнинг 4-чорагига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Бунда республикада фаолият юритаётган АГТКШ, АЁҚШларда, аҳоли кўп йиғиладиган объектлар ҳудудларида электр қувватлантириш, жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида қувватлантириш станцияларини ўрнатилиши назарда тутилади.
Бу жараёнда керакли ускуналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинишига алоҳида эътибор берилади.
2021 йилда ўзбекистонликлар 809 та электромобиль харид қилишган. Электромобиль импорти 2020 йилга нисбатан 6,2 бараварга ошган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда электромобиллар олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди. Ўтган йил ноябридан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси электромобилларга алоҳида давлат белгили рақамларни беришни бошлади.

Мавзуга оид:

Маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
Фолксваген”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда
Бухорода Корея компанияси электромобиллар ишлаб чиқаради
Янгиликлар лентаси
0